20:18 / 29.12.2022
2 432

Анор истеъмоли орқали бартараф этиш мумкин бўлган 5 та касаллик

Анор истеъмоли орқали бартараф этиш мумкин бўлган 5 та касаллик
Анор таркибида шунчалик кўп табиий моддалар мавжудки, диэтологлар уни ҳатто энг жиддий касалликларда ҳам ейишни тавсия қилади.

Витаминларга бой мева

Ўртача оғирлиги 300 дан 500 граммгача бўлган анор таркибида C витамини (инсон организмининг кунлик эҳтиёжининг 30 фоизи), К витамини (36 фоиз), фолий кислотаси (16 фоиз), калий (12 фоиз), шунингдек, Б витамини, клечаткалар, оқсиллар, фосфор ва кальций мавжуд.

Простата саратонининг олдини олиш. Тадқиқотлар анорнинг апоптозни рағбатлантириш орқали бўлинишни секинлаштириши ва ҳатто малигн ҳужайраларнинг нобуд бўлишига олиб келадиган ноёб хусусиятини исботлади. Простата саратонининг олдини олиш учун кунига 240 мл анор шарбатини ичиш тавсия этилади.

Қон босимининг ошиши. Анор қон босимини пасайтиради ва қон томирларининг функционаллигига фойдали таъсир кўрсатади. Қон босими ошишидан шикоят қилувчи инсонларга кунига 150 мл шарбат ичиш тавсия этилади. Натижа икки ҳафта ичида сезиларли бўлади.

Артрит. Артрит билан оғриган инсонлар учун анор жуда кенг таъсир доирасига эга: мева яллиғланишга қарши курашади, антиоксидант таъсир кўрсатади, шикастланган тузилмаларнинг янгиланишини рағбатлантириш ва оғриқни камайтиришга хизмат қилади.

Холестерин миқдорининг кўтарилиши. Ёғ ёки анор уруғи экстракти қон томирлари деворларида атеросклеротик бирикмалар шаклланишининг барча босқичларида мураккаб таъсир кўрсатади ва танани атеросклероз билан боғлиқ кўплаб муаммолардан ҳимоя қилади.

Хотира ёмонлашиши. Бу ҳақида аниқ илмий маълумотлар йўқ, бироқ анорнинг мия фаолиятига ижобий таъсир қилиши исботланган. Масалан, анор наркоздан кейин хотира йўқотилиши учун тавсия этилади. Бундан ташқари, анор таркибидаги моддалар Альцгеймер касаллигининг ривожланишига тўсқинлик қилади, деган далиллар мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Анор истеъмоли орқали бартараф этиш мумкин бўлган 5 та касаллик