20:11 / 20.02.2024
146

Қайси жисмоний фаоллик тури руҳий саломатлик учун энг фойдали?

Қайси жисмоний фаоллик тури руҳий саломатлик учун энг фойдали?
Дунё аҳолисининг 26 фоиздан 33 фоизгача бўлган қисми ҳаётининг турли даврларида руҳият билан боғлиқ хасталиклардан азият чекади. Бу ҳаёт сифатини сезиларли даражада пасайтиради ва умр давомийлигига салбий таъсир кўрсатади, кейинчалик сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини уч баробар оширади. Руҳий тушкунлик ва доимий хавотирда бўлиш умрни қисқартиради. Кексаларнинг интеллектуал қобилиятида бузилишлар пайдо бўлади.

Тонгги бадантарбия, жисмоний фаол бўлиш ақлий саломатликка фойдали таъсир кўрсатиши азалдан маълум. Доимий ҳаракатда бўлиш организмда эндорфин даражасини оширади, депрессия ва тушкунлик ҳиссини камайтиради.

Шу сабабли айнан қайси жисмоний ҳаракат депрессиядан тезроқ халос бўлишга ёрдам беради, деган савол билан тадқиқот ўтказилди. Австралиянинг иккита университети олимлари бунинг тагига етди.

Тадқиқотда 7 ёшдан 85 ёшгача қарийб бир ярим минг киши иштирок этди (уларнинг аксарияти аёллар эди). Иштирокчиларнинг бир қисми сурункали касалликларга чалинган, қолган қисми бутунлай соғлом эди.

Фото: Новый очаг
Турли хилдаги жисмоний фаолиятни солиштиргандан сўнг олимлар руҳий саломатликни яхшилаш учун энг самарали фаолият ­— рақс эканини тушунишди. Рақс турининг аҳамияти йўқ, у одамга яхши кайфият беришининг ўзи кифоя.

Ҳафтада бир марта рақсга тушиб туриш натижасида бир ой ичида соғлиқ кўрсаткичлари яхшиланади. Рақс депрессия аломатларини камайтиришга ва хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қайси жисмоний фаоллик тури руҳий саломатлик учун энг фойдали?