18:09 / 21.03.2024
186

Мeтаболизм секинлашганини қандай аниқлаш мумкин?

Мeтаболизм секинлашганини қандай аниқлаш мумкин?
Фото: IStock
Метаболизм — ҳужайраларда содир бўладиган кимёвий реакциялар мажмуйи бўлиб, ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган моддалар, энергия ҳосил бўлади ва алмашинади.

Метаболизм атамаси асосан уч хил энергия сарфлаш турига нисбатан ишлатилади:

- базал метаболизм даражаси (BMR);
- озиқ-овқатнинг термик эффекти (ТЕF);
- жисмоний фаолият давомида калорияни йўқотиш тушунчаси.

Танамиз сарфлаган энергия ўрнини тўлдириш учун биз доимий озиқ-овқат истеъмол қилишимиз керак бўлганидек, ҳужайралар ҳам кимёвий реакцияларни қўллаб-қувватлаш учун энергия оқимига муҳтождир. Соддароқ қилиб айтганда, биз истеъмол қиладиган озуқа ҳужайралар учун энергия манбаидир.

Метаболизм қачон секинлашади?

Авваллари метаболизм 30 ёшдан кейин ҳар йили 2-5% га секинлашиб боради, деган назария мавжуд эди. Янги тадқиқотлар бунинг аксини кўрсатмоқда: 2021 йилда чоп этилган Daily energy expenditure through the human life course’даги маълумотларга кўра, метаболизм инсон умрининг илк йилларида кучаяди, сўнг 20 ёшгача секинлашиб боради ва ушбу тезлик 60 ёшгача сақланиб қолади. 60 ёшдан ошганда ҳам метаболизм бирданига тушиб кетмайди, кўрсаткич йилига атиги 0,7 % ни ташкил этади.

Демак, метаболизм секинлашишига инсон ёши сабабчи эмас. Бунга гормонал ўзгаришлар, турли касалликлар, витамин ва минераллар етишмаслиги, ўта озиб кетиш кабилар туртки бўлади.

Фото: Истоcк
Метаболизм секинлашганини қандай билиш мумкин?

- Вазн ташлаш қийинлашади, соғлом вазнни сақлаб қолиш мушкул бўлади;
- Доимий чарчоқ ҳисси инсонни тарк этмайди;
- Ҳазм тизимида муаммолар пайдо бўлади, қабзият ҳолатлари кўпаяди;
- Инсон доимий совуқ қотиб юради;
- Тери қуруқлашади;
- Сочлар тўкила бошлайди;
- Ҳайз цикли бузилади.

Агар сизда юқоридаги ҳолатлардан бир нечтаси кузатилса, шифокор кўригидан ўтишни тавсия қиламиз. Маълум анализлар топширилгач, организмда метаболизм жараёни қандай кечаётганини аниқлаш ва уни ўз вақтида даволаш мумкин.

Секинлашган метаболизмни унинг аввалги даражасига қайтариш учун, биринчи навбатда, соғлом турмуш тарзига риоя этиш: тўғри овқатланиш, уйқуга тўйиш ва спорт билан шуғулланиш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мeтаболизм секинлашганини қандай аниқлаш мумкин?