Фото: Imhub
Қон босими деганда қон оқимининг артериялардаги ички деворларга таъсир қиладиган кучи тушунилади. Кўрсаткич кун давомида бир оз ўзгариб туриши мумкин. Тинч ҳолатда қон босими нормал ёки пасайган бўлади, жаҳл чиққанда ёки стресс пайтида эса кўтарилади.
Юрак-қон томир муаммоси ҳар куни мингдан ортиқ инсонни ҳаётдан олиб кетади. Баланд қон босими бежизга тиббиётда “тилсиз қотил” номини олмаган. Ушбу патология шифокор кўриги ва жиддий даволанишни талаб этади. Аммо шундай фавқулодда вазиятлар бўладики, олдимизда дори воситаси топилмаслиги мумкин, ана шунда халқ табобатидан фойдаланилади.
Аввало, қон босимининг нормал кўрсаткичларини рақамларда кўриб чиқамиз:
- Нормал қон босими: 120/80.
- Юқори қон босими ёки артериал гипертензия: 120 дан 129 гача ва 80 дан паст.
- Гипертония 1-босқичи: 130 дан 139 гача ва 80 дан 89 гача.
- Гипертония 2-босқичи: 140 ва 90 дан юқори.
- Гипертоник инқироз: 180 дан юқори ва 120 дан юқори.
Гипертония (юқори қон босим касаллиги) ҳар доим ҳам яққол аломатлар билан кечавермайди. У юрак-қон томир, инсульт билан боғлиқ бузилишлар хавфини оширади. Юқори қон босими артериолалар деб аталадиган жуда кичик қон томирларининг торайиши туфайли юзага келади. У қуйидаги касалликларга олиб келиши мумкин:
- юрак хуружи;
- инсульт;
- юрак етишмовчилиги;
- кўриш қобилиятининг заифлашиши;
- буйрак етишмовчилиги;
- ақли заифлик;
- жинсий заифлик;
- суяклар мўртлашуви.
Фото: Imhub
Дори-дармонсиз қон босимини пасайтириш йўллари
Чуқур нафас олинг ва ўзингизга қулай ҳолатда ётинг. Оёқ ва қўлларни эркин қўйинг. Стресс ва ташвиш қон босимингизни кўтариши мумкин, шунинг учун озгина тинчланиш уни пасайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, юрак уришини секинлаштирадиган ва дам олишга ёрдам берадиган нафас олиш машқларини бажариш мумкин.
Бир оз сув ичинг. Организм сувсизланиши юқори қон босимига олиб келиши мумкин, шунинг учун бир пиёла сув ўзингизни енгилроқ ҳис этишга ёрдам беради. Тоза ҳаво оқимини таъминлаш ҳам муҳим.
Озгина қора шоколад истеъмол қилинг. Унинг таркибида флавоноидлар мавжуд қон босимини пасайтиради.
Салқин душ қабул қилинг. Совуқ сув қон томирларини торайтиради.
Юқоридаги тавсиялар фақат вақтинчалик самара берадиган усуллардир. Қон босими билан боғлиқ муаммолар жиддий касаллик ҳисобланади ва шифокор кўриги ҳамда дорилар билан даволанишни талаб этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”