Тиш оғриғидан халос бўлишнинг бир қатор содда усуллари

Саломатлик1 дақиқа ўқиш890
Тиш оғриғидан халос бўлишнинг бир қатор содда усуллари
Тиш оғриғи энг ёмон оғриқ. Унинг азобидан ҳамма хабардор бўлса керак. Бироқ ярим тунда оғриб қолган тишнинг азобини енгиллатиш ёки йўқотиш усулларини ҳамма ҳам билмайди. Қуйида сиз тис оғриғидан тез ва самарали ҳимояланиш усулларини билиб оласиз.

Туз + сув

Бир стакан сувда 2 чой қошиқ тузни эритиб олинг. Тайёр бўлган эритма билан оғзи бўшлиғингизни чайинг.

Тузли эритма патоген бактериялар ва қўзиқоринларни ўлдиради, оғиз бўшлиғини дезинфекция қилади ва шишишни енгиллаштиради.

Сода + сув

Сода аллергияга олиб келмайдиган энг яхши антисептиклардан бири ҳисобланади.

Эритмани тайёрлаш учун бир стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ сода аралаштирилади. Қарабсизки, арзонгина дори тайёр. У билан оғзингизни чайсангиз, тиш оғриғи тезда босилади.

Эътибор беринг, сода сувда яхши эриши лозим.

Ўсимлик дамламаси

Юқоридагилардан ташқари тиш оғриғи учун ялпиз, мармарак, мойчечак(ромашка) ва мелисса баргларидан ажойиб доривор дамлама тайёрлаш мумкин.

Бунда уларнинг қуритилган барглари керак бўлади. 2 ош қошиқ қуруқ барглар (қуруқчой ҳолатида, алоҳида-алоҳида) чой қилиб дамланади. Дамлама тахминан 20 минут дим ейиши керак. Тайёр бўлгач у билан оғзи бўшлиги чайилади. Бу кунига 4-5 марта бўлиши лозим ва мунтазам қилиб борилса, тамоман тиш оғриғидан қутилиш мумкин.

Эман пўстлоғи

Маълум миқдордаги сувга эман дарахти пўстлоғини эзиб тайёрланган кукундан 2-3 ош қошиқ солинади ва қайнатилади. У камида 5 минут қайнаши лозим. Кейин у совитилади. Ва ниҳоят дори тайёр. ҳар 3 соатда ана шу эритма билан оғиз бўшлиғи чайилади.

Бу эритма яллиғланишга қарши яхши самара беради. Шунингдек, у оғриқ қолдирувчи таъсирига эга.

Сув + сода + туз + ёд

Бунинг учун 1 стакан иссиқ сувга 1 чойқошиқ истеъмол содаси, бир чимдим туз солиб, аралаштирасиз. Шунингдек, унга бир нечта томчи ёд эритмасидан ҳам томизиб, эритма тайёрлайсиз. Аралашмалар яхши эриши зарур.

Тиш оғриган вақтида ана шу эритма билан оғиз бўшлиғи бир неча маротаба чайқалса, оғриқ тезда йўқолади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди
  2. Дунё
    Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади
  3. Спорт
    65 минг евролик совға: Уэсли Снейдер Серхио Рамосдан олган футболкани аукционда сотди
  4. Дунё
    «Депортиво» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг машғулотга кетаётиб ЙТҲга учради
  5. Спорт
    Олимпиакос Пирей — Милан: таркиблар ва жонли матн
  6. Фойдали
    Тугалланмаган ишлар мияни чарчатади: руҳий зўриқишни камайтиришнинг 5 усули
  7. Спорт
    Дин. Загреб — Байер Леверкузен: таркиблар ва жонли матн
  8. Спорт
    Таэквондо WT бўйича Гран-при финали старт олади: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби...
  9. Спорт
    Чемпионлар лигасида 5-турнинг энг яхши футболчиси соврини Энтони Гордонга насиб этди
  10. Спорт
    Тьерри Анри «Манчестер Сити»нинг инқирози сабабларини очиқлади