Фото: Shutterstock
Сув – куннинг исталган қисмида фойдали бўлган қимматли ичимлик. Бироқ нима учун айнан нонуштагача сув ичишнинг ижобий томонлари ҳақида сўз юритилади? Тадқиқотларга кўра, ҳаёт учун зарур бўлган сув наҳорда оч қоринга ичилса, метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради. Агар сиз озиш ёки танангиздаги токсинлардан халос бўлиш истагида бўлсангиз, ушбу тонгги одат айни муддаодир.
Нонуштадан аввал оч қоринга мунтазам равишда сув ичиш қандай натижаларга олиб келади?
Метаболизмни ишга солади. Ҳар куни эрталаб илиқ сув ичганлар танасининг умумий ҳолатида яхшиланишни ҳис қилганини таъкидлайди. Бунда танадаги моддалар алмашинуви ишга тушади ва тезлашади, бу эса фойдали озуқа моддаларининг организмга самаралироқ сўрилишига ва ортиқча калорияларни ёқишга ёрдам беради.
Организмни токсинлардан тозалайди. Наҳорда ичилган тоза ва илиқ ичимлик суви овқат ҳазм қилишни ва ҳужайралар фаолиятини яхшилайди. Кечаси танада тўпланиб қолган токсинлар ва заҳарли моддалардан халос бўлишга кўмак беради. Шунингдек, бундай одат буйраклар фаолиятини яхшилайди ва турли касалликларнинг олдини олади.
Диққат ва ақлий фаолиятни оширади. Оч қоринга ичилган сув ҳушёрлик ва диққатни яхшилашга ёрдам беради ҳамда иммун тизимини мустаҳкамлайди.
Организм сувга тўйинади. Етарли суюқлик ичмаслик оқибатида тана сувсизланади ва чарчоқ, бош оғриғи, уйқучанлик, тери муаммолари юзага келади. Эрталабки ичимлик суви танани намлашга ва суюқлик мувозанатини тиклашга ёрдам беради.
Нима учун сув чойдан фойдалироқ ҳисобланади?
Тоза ичимлик суви танани сувсизланишдан сақлайди ва намлантиради. Чой, қаҳва ва бошқа ичимликлар эса сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга. Шунинг учун бундай ичимликлар организмдаги сув балансини тўлдирмайди.
Сув ортиқча вазн билан курашишда ёрдам беради. Чунки сувнинг калорияси йўқ ҳамда у иштаҳани қолдиришга ва очлик ҳиссини камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, ичимлик суви танадан шишларни камайтиради. Шу сабабли парҳез тутадиган шахсларга асосан сув ичиш тавсия қилинади.
Оч қоринга қандай сув ичи керак: илиқ ёки совуқ?
Маълумотларга кўра, сувнинг қандай таъсир кўрсатиши унинг ҳароратига ҳам боғлиқ. Тиббиёт мутахассислари уйғонгач айнан илиқ сув ичишни маслаҳат беради. Таъбга кўра унга озгина лимон шарбати ёки асал қўшиш ҳам мумкин. Наҳорги сувни нонуштадан 30 дақиқа аввал, секин-асталик билан ва ўтирган ҳолда ичиш лозим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”