Агар инсонда юрак хасталиги бўлса, қайси озиқ-овқатларни рациондан чиқариб ташлаш керак? Россияда хизмат кўрсатган шифокор, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбургнинг сўзларига кўра, бу жуда шўр маҳсулотлар саналади.
Шифокорнинг таъкидлашича, кунига ўртача бир ёки икки граммдан кўп бўлмаган ош тузини истеъмол қилиш керак, артериал гипертензия билан оғриган беморлар эса кўп миқдорда ош тузи бўлган овқатлардан воз кечишлари керак. Шунингдек, у соғлом диетада кўп миқдорда сабзавот ва мевалар бўлиши кераклигини қўшимча қилди.
"Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун кунига 600 граммдан 800 граммгача ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш керак. Озиқ-овқатларда осон ҳазм бўладиган углеводлар миқдори, хусусан, шакар ва мураббо камайтирилиши керак. Ва сиз ҳайвонларнинг оқсилларини ўртача миқдорда истеъмол қилишингиз керак", - деди шифокор.
Михаил Гинзбургнинг таъкидлашича, соғлом овқатлар орасида балиқ мавжуд. У етарли миқдорда соғлом ёғ кислоталарини ўз ичига олади. Шу билан бирга ёғли гўшт истеъмолини камайтирган маъқул. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди