22:57 / 01.06.2024
152

Кўзда йиринг пайдо бўлиши: сабаблар, ечим ва касалликка қарши профилактик чоралар

Кўзда йиринг пайдо бўлиши: сабаблар, ечим ва касалликка қарши профилактик чоралар
Кўзларда қизариш, шиш, йиринг пайдо бўлиши каби муаммоларга кўплаб инсонлар дуч келган. Касалликни уй шароитида даволаш баъзан фойда келтиради, бошқа ҳолатларда инфекция сабаби аниқланмай, даволаниш касалликни кучайтириб юбориши мумкин.

Фото: Wday
Нега кўзлар қизаради?

Кўз атрофида ва, айниқса, қовоқ қисмида ёқимсиз сарғиш яллиғланиш пайдо бўлишига қуйидаги касалликлар сабаб бўлиши мумкин:

- трахома (хламидия инфекцияси қўзғатадиган кўзнинг шоҳпардаси яллиғланиши);
- дакриосистит (кўз ёши қопининг яллиғланиши);
- конюнктивит (кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши);
- турли жароҳатлар;
- операциядан сўнг инфекция тушиши ва бошқалар.

Аллергик конюнктивит ўта кучли қичишиш билан тавсифланади. Инфекцияли конюнктивитда яллиғланиш ва йиринглашга паразит микроорганизмлар сабаб бўлади.

Дакриосистит касаллигида кўзлар доимо ёшланиб туради, аммо суюқлик ташқарига чиқиш ўрнига кўз ёш каналларида тўплана бошлайди. Натижада кўзга инфекция тушади ва йиринг пайдо бўлади.

Кўзлар йиринглашига қарши уй шароитида ёрдам

Фото: Getty Images
Аввало, кўзларни оҳиста тозалаш ва йирингни олиб ташлаш керак. Уни қайнатилган тоза сув билан ювиш, сўнг фурацилин эритмаси билан пахта ёрдамида артиш керак. Тозалаш пайтида кўзнинг ташқи бурчагидан ички бурчак — бурунга қараб артиш лозим. Яллиғланишни енгиллаштириш учун ўсимликлардан тайёрланган дамламалар ёрдам беради:

Мойчечак дамламаси. 3 ош қошиқ қуритилган мойчечак устига 200−250 грамм қайноқ сув қуйинг. Қайнатиб олгач, докадан ўтказинг. Илиқ ҳолатда кўзларни кунига 5-6 марта артиш мумкин.

Календула дамламаси. 2 ош қошиқ календула 200−250 грамм қайноқ сув қуйинг. Қайнагач, докадан ўтказинг. Илиқ ҳолатда кўзларга кунига бир неча марта қўллаш мумкин.

Аччиқ қора чой ҳам ёрдам беради.

Агар аломатлар 1-2 кун ичида камаймаса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. У яллиғланишнинг асл сабабини аниқлайди ва керакли дори-дармонларни буюради.

Даволаниш вақтида қуйидагиларга риоя этиш зарур:
- Гигиенага эътибор беринг.
- Кўзингизни ишқаламанг, фақат шахсий сочиқдан фойдаланинг.
- Касаллик аломатлари фақат бир кўзда бўлса ҳам, иккинчи кўзни ҳам даволашни унутманг.
- Стрессдан узоқ бўлинг.
- Косметик воситалардан вақтинча фойдаланманг.

Профилактик ишлар
- Кўз касаллигини қўзғатувчи аллерген билан алоқа қилишдан сақланинг.
- Бунинг иложи бўлмаса, шифокор томонидан тайинланган махсус аллергияга қарши томчилардан фойдаланинг.
- Доимий душ қабул қилинг.
- Конюнктивит ва бошқа кўз касалликларида линзаларни ишлатишдан тийилинг.
- Кўзларга дам беринг, чанг ва қуёшдан сақланинг.
- Кўзингизни қўллар ёки кийим билан артманг.
- Уйда ҳафтасига бир неча марта нам тозалашни амалга оширинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кўзда йиринг пайдо бўлиши: сабаблар, ечим ва касалликка қарши профилактик чоралар