Фото: Lifehacker
Калций организм учун муҳим минераллардан биридир: у тиш, суяклар, мушаклар ва нервлар саломатлиги учун муҳим ҳисобланади. Шунингдек, калций суяклар яллиғланишидан ҳам ҳимоя қилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, калций етишмаслиги натижасида тана суяклардаги захираларини йўқотади. Ушбу минерал етишмаслигининг турли сабаблари мавжуд. Тартибсиз овқатланиш, баъзи дори-дармонлар, гормонал муаммолар, кўп миқдорда қаҳва истеъмол қилиш, D витамини етишмаслиги, жисмоний нофаоллик, буйрак касаллиги ёки қалқонсимон без касалликлари ҳам калций етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Калций етишмовчилиги турли аломатларда ўзини намоён қилиши мумкин:
- томир тортишиши;
- қўл ва оёқлардаги санчиқлар;
- тишдаги муаммолар;
- чарчоқ;
- диққатни жамлаш билан қийинчилик;
- остеопороз;
- соч тўкилиши ёки тирноқларнинг мўртлашиши.
Нохуш оқибатларга йўл қўймаслик учун калцийга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш муҳимдир. Буларга пишлоқ, йогурт, сут ва сут маҳсулотлари, брокколи, карам, руккола ёки исмалоқ каби яшил сабзавотлар ва майданоз ёки арпабодиён кабилар, дуккаклилар ёки гиёҳлар киради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди