11:29 / 21.06.2024
199

Ёғ босган жигарни даволашга ёрдам берадиган самарали маслаҳатлар

Ёғ босган жигарни даволашга ёрдам берадиган самарали маслаҳатлар
Жигарнинг ёғ босиши бу тўқималарда ортиқча миқдордаги ёғ тўпланиб, бутун орган ҳажмининг 10 фоизгача бўлган жойини эгаллаб олишидир. Тиббиётда мазкур касаллик ёғли гепатоз деб аталади ва сурункали жигар касалликлари ривожланишига олиб келади. Гепатоздан халос бўлиш, жигарни тозалаш ҳамда соғликни тиклаш учун қуйидаги бир нечта оддий усуллардан фойдаланиб кўриш мумкин.

Фото: Getty Images
Диета ва истеъмол қилинадиган барча маҳсулотларни қайта кўриб чиқиш

Биринчи навбатда тўғри овқатланиш қоидаларга риоя этиш соғлом жигар гаровидир, чунки жигар ҳам ошқозон каби ҳазм қилиш вазифасида иштирок этади. Транс ёғлар, шакар қўшилган ва қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолини чекланг. Уларнинг ўрнига мева, сабзавот ва кўкатларни рационга қўшинг. Улар жигар фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган кўплаб антиоксидантларни ўз ичига олади.

Шунингдек, сабзавотлардан тайёрланган шарбат ҳам жигарни тозалашнинг ажойиб усулидир. Кўкат, олма, лавлаги ва сабзидан тайёрланган шарбат организмдан токсинларни чиқариб ташлашга ёрдам беради.

Бадантарбия ва жисмоний фаоллик

Жигарни ёғлардан тозалашда тўғри овқатланиш тартибидан ташқари жисмонан фаол бўлиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Мунтазам жисмоний машқлар ва енгил спорт тури билан шуғулланиш организмда метаболизмни фаоллаштиришга, ёғларни эритишга ва жигарни тозалашга ёрдам беради. Узоқ масофага ҳар куни пиёда юриш, югуриш, йога ёки сузиш — ўзингизга қулай бўлган фаолиятни танлашингиз мумкин.

Сув ичиш режимига амал қилиш

Фото: iStock
Жигарни ёғлардан тозалаш ва ортиқча вазндан халос бўлишига беришга ёрдам берадиган қўшимча усуллар ҳам мавжуд. Масалан, мунтазам сув ичиш жигарни ҳамда танангизни токсинлар ва чиқиндилардан тозалашга кўмаклашади.

Албатта, жигарни тозалаш ва вазн ташлаш узоқ вақт давом этадиган ва сабр-тоқатни талаб қиладиган жараёндир. Янги одатларни секин-аста кундалик режимингизга киритсангиз ва соғлом турмуш тарзига доимий амал қилиб келсангиз, кутилган натижага маълум муддатда эришасиз.

Шунингдек, шахсий гигиенага қатъий риоя қилиш, кун тартибини тўғри ташкил этиш, ўз вақтида дам олиш, оналар болаларига ўз қўллари билан парҳез ва шифобахш таомлар пишириб бериши, болаларга тез тайёр бўлувчи фастфуд овқатлар бермаслик ҳамда газли сувлар ичирмаслик ҳам гепатоз пайдо бўлишининг олдини олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ёғ босган жигарни даволашга ёрдам берадиган самарали маслаҳатлар