Муваффақиятли инсон бўлишга ва фаровон ҳаётга интилаётган шахслар кўпинча ўз саломатлиги ва барқарор эмоционал ҳолати ҳақида қайғуришни ёдидан чиқаради. Жисмоний ва руҳий саломатлик бўлмаса, бойлик ва шуҳрат ҳеч қайси инсонни бахтли қила олмаслигини унутади. Бунинг устига, мустаҳкам соғлик ва мўтадил руҳий ҳолат ҳар қандай муваффақиятга эришишнинг асосидир. Ушбу мақолада умумий саломатликни тиклаш учун танангиз берадиган 3 та муҳим сигналга эътибор қаратишингизни сўраймиз.
Фаол бўлишдан тўхташ ва чарчоқ ҳисси
“Вампир кундалиги” сериалидан лавҳа
Фото: People Talk
Инсонлар турли сабабларга кўра, жумладан чарчоқ, уйқу етишмаслиги, стресс, кундалик вазифаларнинг кўпайиши туфайли фаол ҳаёт тарзини олиб бориши тобора қийинлашиб боради. Бундай ҳолатда сиз кундалик ишларингиз ҳажмини қисқартиришингиз ёки кучингизни тиклаб олиш учун таътилга чиқиш ҳақида жиддий ўйлаб кўришингиз зарур.
Ҳазм қилиш тизимида бузилишлар
“Е, ибодат қил, сев” фильмидан лавҳа
Фото: People Talk
Овқат ҳазм қилиш муаммоларининг сабабларига асосан тартибсиз таомланиш, доимий бир хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, ҳаддан ортиқ ширинлик ва углеводларга ружу қўйиш кабилар киради. Биз истеъмол қилаётган маҳсулотлар руҳиятимизга ҳам таъсир қилишини унутмаган ҳолда, кундалик рационни қайта кўриб чиқишни тавсия этамиз.
Нотинч эмоционал ҳолат
“Joker” фильмидан лавҳа
Фото: People Talk
Бунда биз когнитив функцияларнинг пасайишини назарда тутмоқдамиз: унга хотиранинг заифлашиши, уйқунинг бузилиши, доимий тушкун кайфиятда бўлиш кабилар киради. Натижада мия фаолияти ёмонлашади, бу эса умумий саломатликка ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
Нотинч эмоционал ҳолатда барча инсонлар ва предметлар сизни безовта қилади, ҳар қандай одамнинг фикри сизнинг шахсий чегараларингизни бузишга уриниш сифатида қабул қилинади. Бундай вақтда сиз бошқалардан ўзингизни ёпиб қўясиз ва яқинларингиз билан бирга вақт ўтказишни истамайсиз.
Агар сизда юқорида санаб ўтилган ҳолатлар кузатилаётган бўлса, ўз жисмоний ва руҳий ҳолатингизни тиклаш учун керакли мутахассисга мурожаат қилишингизни сўраймиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди