Иссиқ уриши организмнинг ҳаддан ортиқ қизиб кетиши бўлиб, тана ўзини совита олмаслик ва мўтадил ҳароратга қайта олмасликдан келиб чиқади. Офтоб урганда тана нормал 36,1 дан 37,2 °C даражагача кўрсаткичдан ошиб кетади. Ортиқча қизиб кетишнинг сабаблари турли хил бўлиши мумкин: жазирама, оғир жисмоний ҳаракат, организмда суюқлик етишмаслиги ва бошқалар. Аммо буларнинг бари аҳамиятсиз, чунки қуёш уриши унинг келиб чиқиш сабабларидан қатъи назар ўта хавфли ҳолатдир.
Фото: “Вокругсада.ру”
Офтоб уриши ҳам иссиқлик уришининг бир тури бўлиб, тўғридан тўғри қуёш нурларининг инсон бош қисмини қизитиб юбориши ҳисобланади. Эътиборлиси, иссиқ уриши бирданига содир бўладиган жараён эмас. Унинг ўзига хос аломати мавжуд — иссиқдан силланинг термик қуриши. Бу жадаллашиб борадиган ҳолат бўлиб, организм ҳароратни назорат қила олмаётгани ва унга совиш учун ёрдам кераклигидан хабар беради.
Термик силла қуришини қуйидаги аломатлар орқали аниқлаш мумкин:
Фото: Getty Images
- Тери рангининг оқариши, совуқ тер чиқиши;
- Бош айланиши;
- Ҳолсизлик ва онгнинг чалкаш бўлиши;
- Кўз олди қоронғи бўлиши;
- Ўта кучли терлаш;
- Бош оғриши;
- Кўнгил айниши, енгил қайт қилиш;
- Юрак уришининг тезлашиши;
- Мушакларда спазмлар ва диарея;
- Сийдик рангининг тўқлашиши.
Иссиқлик уришининг белгилари:
Агар сиз термик силла қуриш белгиларини аллақачон намоён бўлиб, ҳолат янада жиддий тус олаётган бўлса, демак организмни аллақачон иссиқ урган бўлиши мумкин. Унинг аломатлари термик иссиқланишдан кучлироқ кечади:
- Тана ҳарорати 40 °C дан кўтарилиши;
- Нафас олиш қийинлашиши;
- Кучли қайт қилиш;
- Ҳушдан кетиш;
- Юрак ритмида жиддий бузилишлар;
- Иссиқлик шоки туфайли ички органлар фаолиятида бузилишлар;
- Мия фаолиятининг бузилиши.
Юқорида келтирилган аломатларнинг бари ўта хавфлидир. Улар нафақат умумий саломатлик, қолаверса ҳаёт учун таҳлика соладиган омилдир. Шунинг учун зудлик билан иссиқлик уришига қарши чоралар кўриш керак. Бу иккала ҳолатга ҳам тааллуқли.
Термик силла қуришида биринчи ёрдам
Фото: iStock
Иссиқ уришининг бошланғич симптомларида илк тиббий ёрдам қуйидаги тартибда берилади:
- Жисмоний ҳаракатни тўхтатиш;
- Қуёш остидан (иссиқ бинодан) сояга ўтиш, ҳаво айланиши яхши бўлган ёки кондиционерли хонага кириш;
- Кийимларни ечиш;
- Пешонага совуқ сувда намланган дока ёки сочиқ қўйиш;
- Камида 1-2 стакан сув ичиш. Бу организмга сувсизлик ҳолатидан чиқиш ва ўзини совитиш хусусиятини тиклашга ёрдам беради;
- Регидрон ёки ОРСА ичимликлари ичиш. Бундай ичимлик таркибида метаболизм ва асаб тизими функциялари учун муҳим бўлган электролитлар мавжуд.
Офтоб ургандаги биринчи ёрдам
Агар сизни ёки атрофингиздагилардан бирортасини қуёш урган бўлса, ўша жойнинг ўзида кўрсатилган ёрдам бесамар бўлиши мумкин. Қусиш, юрак уришида бузилишлар аниқланса ва ҳушдан кетиш хавфи бўлса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак.
Иссиқлик уриши ортга суриб бўлмайдиган жиддий ҳолат ҳисобланади, ундан азият чекувчи беморга зудлик билан тезкор ёрдам кўрсатиш зарур!
Тез ёрдам ходимлари етиб келгунга қадар, термик силла қуришида ёрдам берувчи кўрсатмаларга амал қилиб турган маъқул. Шунингдек, қўшимча тарзда:
Бемор танасига муз солинган халта қўйинг (мато ичига солинган музлатилган мева-сабзавотлар ҳам бўлиши мумкин).
Тана ҳароратини тезроқ пасайтириш учун совуқ сувли ваннага тушиш керак. Аҳамият беринг: бу ҳолатда иссиқ урган бемор ёлғиз қолмаслиги, унга ёрдам берувчи одамлар бўлиши шарт. Ёлғиз бўлганда сувга тушиш ўта хавфлидир.
Шифокорлар етиб келишгач, бемор ҳолатини текширади. Иссиқ уришида кўрсатилган биринчи ёрдам етарли натижа берган бўлса, шифохонага ётқизишга ҳожат бўлмаслиги ҳам мумкин.
Қўшимча тавсиялар
Фото: Shutterstock
- Ёз ва иссиқ кунларда кўпроқ сув ичинг;
- Куннинг энг иссиқ соатларида салқин жойда қолинг;
- Ёзда кундузги 11:00дан 5:00гача вақт оралиғида кўчага чиқишдан сақланинг;
- Оч рангдаги ва ҳаво ўтказувчан кийимлар кийинг;
- Бош кийимни унутманг;
- Тез-тез совуқ сувли душ ёки ванна қабул қилинг
- Таркибида алкоголь ёки кофеин бўлган ичимликларни чекланг;
- Сийдик рангини назорат қилинг, у тўқлашмаслиги керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди