Фото: Adobe
Кўзингиз ёшланиши ва қичишаётганини ҳис қилсангиз, бу аломатни бефарқ қолдирманг. Кўзлар безовта бўлганининг сабабини аниқлаш ва ўз вақтида чоралар кўриш кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган жиддий муаммоларнинг олдини олиши мумкин.
Нега кўзлар ёшланади?
Кўз ёшлари ҳосил бўлиши табиий жараён бўлиб, кўз доимо оз миқдорда ўзидан суюқлик чиқариб туради. Бу кўзнинг шох пардаси қуриб кетишига йўл қўймайди ва шиллиқ қаватни дезинфекция қилади. Кўпинча кўздаги ноқулайлик, одам узоқ вақт давомида компьютер ёки телевизор қаршисида ўтиргандан сўнг пайдо бўлади. Қуруқ ҳаво ва ёруғликнинг етарли даражада эмаслиги ҳам бу муаммога олиб келиши мумкин.
Тўсатдан кўз ёшларининг пайдо бўлиши ва вақт ўтгани сайин кўпайиб бориши турли сабабларга кўра содир бўлиши мумкин:
- B2 витамини ва микроэлементларнинг етишмаслиги;
- ЎРВИ ва турли шамоллашлар;
- Кўз инфекциялари.
Фото: Wday
Шунингдек:
Контакт линзалар. Уларни узоқ муддат давомида тақиш, уларнинг эскириши ёки сифати бузилиши, гигиена ва линзалардан фойдаланиш қоидаларига, маҳсулотнинг яроқлилик муддатига риоя қилмасликдан ҳам келиб чиқади.
Косметика. Сифатсиз гўзаллик воситалари туфайли кўзда яллиғланиш пайдо бўлиш эҳтимоли юқори. Кўзлар учун ишлатиладиган туш, тен каби косметикалар таркибида турли чанглар, кўз ёшланишини келтириб чиқарадиган кимёвий воситалар бўлиши мумкин.
Аллергик реакция. Баъзи инсонлар ўсимлик гулчанглари, теракнинг пахмоқ гуллари, чанг ва кимёвий моддалардан аллергияси бўлади ва бундай аллергенлар кўз, бурун, қулоқ ва ҳатто томоққа таъсир кўрсатади.
Кўзлар чарчаши ёки унга ёт жисм кириб кетиши. Агар касбингиз компьютерда узоқ вақт ишлаш ёки ёруғликка кам чиқишни тақозо этса, кўзлар қуриши ва қизариши, бир оз ёшланиши кузатилиши мумкин.
Кўзлар ёшланганда нима қилиш керак?
Фото: iStock
Кўздаги қизариш ва ёшланишни келтириб чиқарган сабабга қараб унинг даво чораси аниқланади. Аввало, кўзда яллиғланишни ҳосил қиладиган сабабларни бартараф этиш керак, бунинг учун кўзларни шамол ёки қуёшдан ҳимоя қилиш, контакт линзаларини олиб ташлаш, кўзга кирган ёт жисмдан халос бўлиш зарур.
- Офталмолог билан маслаҳатлашган ҳолда кўзлар учун махсус томчилардан фойдаланинг;
- Мойчечак, седана ва календула қайнатмаси билан кўзларни ювинг;
- Агар кўз ёшланишидан ташқари шиш ҳам безовта қилса, картошкани доира шаклида кесиб, 30-40 дақиқа давомида кўзга қўйиш мумкин;
- Тариқ қайнатилган сувни кўзлардаги чарчоқни олиш учун ишлатиш мумкин.
Муҳими, юқумли кўз касалликлари ўзбошимчалик билан уй шароитида даволанмаслиги керак. Кўзларда юқумли касаллик аниқланганда офталмологга мурожаат этиш ва унинг тавсияларига амал қилиш зарур. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”