16:56 / 09.07.2024
320

Газланган ичимликлардан ҳам зарарли бўлган 5 та ичимлик

Газланган ичимликлардан ҳам зарарли бўлган 5 та ичимлик
Зарарли ичимлик деганда аксарият инсонлар спиртли ичимликларни кўз олдига келтиради. Бугун алкоголь ҳақида эмас, балки организмга биз ҳатто фойдали деб ҳисоблашга одатланган, аслида бунинг акси бўлган ичимликлар ҳақида сўзлашамиз. Бен Гурион университети олимлари томонидан тузилган инсонлар учун энг зарарли ичимликлар рейтингини ҳавола этамиз.

Қайноқ чой

Фото: Wday
Чой ичишнинг қандай зарарли томони бор, деб ўйлашингиз мумкин. Масалан, осиёлик аксар миллатлар қаторида хитойликлар ҳам чойни деярли тўхтовсиз ичади, бироқ бу ерда зарар чойнинг ҳароратидадир. Барча қайноқ ичимликлар (нафақат чой, балки қайноқ қаҳва, иссиқ шўрва) қизилўнгачни куйдиради, бу эса микротравма ва микрояллиғланишга олиб келади.

Вақт ўтиши билан бу сезилмайдиган муаммолар онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Шундай экан, чойни илиқроқ ҳолда ичишга ҳаракат қилинг.

Сутли коктейл

Фото: Wday
Бу турдаги совуқ ичимликлар иссиқ ичимликлар билан бирдек муаммоларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, сутли коктейллар мияга энг ёқимсиз таъсир кўрсатиб, унинг фаолияти суст ва инерт бўлишига олиб келади.

Фитнес-тренерлар сутли коктейллар ўта озғин инсонларга фойда келтиришини таъкидлайди, бу ичимлик вазн орттиришга ёрдам беради. Ҳақиқатан ҳам, озғинликдан халос бўлай десангиз, сутли коктейлларни бир оз илитиб ичинг.

Аччиқ қаҳва

Фото: Wday
Қаҳва меъёрида ичилса, фойдали: у уйғонишга, тетикланишга ва метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради. Бироқ қаҳва жуда аччиқ бўлса, у томирларда спазм (қисқаришлар) келтириб чиқаради: бунда босим кескин ортади, кейин эса кескин тушади. Натижада инсон ўзини ёмон ҳис қилади. Агар қаҳвага шакар қўшилган бўлса, бундай ичимлик организмга янада кўпроқ зарар етади.

Энергетик ичимликлар

Фото: Wday
Куни кеча ғарб оммавий ахборот воситаларидан бири даҳшатли воқеа ҳақида ёзди: ёш йигит, оила бошлиғи, икки фарзанднинг отаси шу қадар кўп ишлаганидан энергетик ичимликларсиз йўлда ухлаб қолаверган. Воқеа эса жуда ёмон якунланган: йигит ҳозирда ногирон, шифокорлар бемор миясининг бир қисмини олиб ташлашга мажбур бўлди. Стимуляторларнинг оғир дозаси туфайли у инсультни ҳам бошдан ўтказди.

Ўзингизни меъёрий дозада энергетик ичимликлар ичяпман, деб овутманг. Уларнинг ҳеч қандай фойдали томони йўқ, хавф даражаси эса ўта юқори. Шу билан бирга, бу ичимликлар инсонни ўзига қарам қилиб қўяди.

Қадоқланган шарбат

Фото: Wday
Бир қути шарбатда бир стакан газли ичимликдан ҳам кўпроқ шакар бўлиши мумкин. Бундай миқдордаги ширинлик қанд касаллигини, тишдаги муаммоларни, ортиқча вазн ва бошқа турли хил касалликларни келтириб чиқаради.

Қадоқланган шарбатларда деярли витамин ва минераллар йўқ. Агар таркибида “шакарсиз” деган ёзувни кўрсангиз, билингки, бундай шарбатга шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар қўшилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Газланган ичимликлардан ҳам зарарли бўлган 5 та ичимлик