Инсульт нега ёшлар орасида ҳам учрамоқда?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш375
Инсульт нега ёшлар орасида ҳам учрамоқда?
Сўнгги йилларда дунё аҳолиси орасида инсультга чалиниш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. Ачинарлиси, нотўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки ёшлар орасида ҳам тез-тез кузатиляпти. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори Яшин Аҳмадов маълум қилди.

“Инсульт – инсон ҳаётига зомин бўладиган жиддий хасталик. У энг кўп тарқалган ўлим сабаблари орасида учинчи ўринда туради. Қолаверса, бу дард дунё аҳолиси орасида ногиронликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу боис бу касалликнинг олдини олиш чоралари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш фойдадан ҳоли эмас”, — дейди мутахассис.

Инсульт – бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши туфайли мия тўқимасининг шикастланишидир. Унинг иккита – геморрагик ва ишемик турлари бор.

Геморрагик инсульт – мия тўқимасига, тўр ости бўшлиғига ёки мия қоринчаларига қон қуйилиши билан кечадиган миядаги қон айланишининг ўткир бузилишидир. Хасталикнинг бу турида барча белгилар ишемик инсультдагига қараганда анча яққол намоён бўлади.

Бундан ташқари, инсультнинг бу турида бемор қусади, юзи қизаради, уйқучан бўлиб, энса мушакларида спазм ҳосил бўлади ва кўз тўр пардасига қон қуйилади. Геморрагик инсульт тўсатдан бошланиб, жуда тез ривожланади.

Ишемик инсультда бош мияни озуқа билан таъминловчи асосий қон-томирлар тромбозга учрайди, яъни беркилиб қолади ёки майда томир тармоқларида спазм ривожланади.

Мия қон айланишининг бузилиш нуқсонлари инсонда бир неча ой, ҳатто йиллар давомида пайдо бўлади. Улар инсульт белгиларига ўхшайди, бироқ бир неча дақиқада, камдан-кам ҳолларда бир неча соат мобайнида давом этиши билан фарқ қилади. Кўпинча бу аломатлар тезда ўтиб кетади ва мия фаолияти тикланади.

Лекин бундай тикланишларга ишонмаслик керак, ишемик касаллик йиллар давомида сурункали равишда мия тўқималарини емириб боради.

Инсультга олиб келувчи омилларнинг деярли барчасининг олдини олиш мумкин. Бу омиллар: қонда холестерин миқдорининг ошиб кетиши, алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш ва тамаки чекиш, камҳаракатлик, руҳий зўриқишлар, атеросклероз, артериал гипертония, қандли диабет ва юрак аритмияси кабилардир.

Инсультга олиб келувчи энг хатарли омиллардан бири — артериал гипертония, яъни қон босимининг ошиб кетишидир. Шунингдек, атеросклероз ҳам инсультга сабаб бўлиши мумкин.

Айтиш жоизки, ёш улғайган сайин атеросклероз касаллиги кўп учрай бошлайди. Шунинг учун ҳам асосан катта ёшлилар инсульт билан касалланади.

Чекиш инсульт ривожланишини деярли 2 баробарга оширади. Бу иллат қон ивишини кучайтириб, тромблар ҳосил бўлишини тезлаштиради ва томирнинг ички деворини зарарлайди, томир торайиб, унда қон айланиши сустлашиб боради.

Бундан ташқари, спиртли ичимликлар истеъмоли ҳам инсультнинг ривожланиш хавфини бир неча баробарга ошириши исботланган. Шу боис касалликнинг олдини олиш учун албатта тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш зарур.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Тошкентда мураккаб операция орқали ажратилган сиам эгизаклари бир ёшга тўлди
  2. Иқтисодиёт
    Ўзбекистонда 27 ноябрь куни олтин қуймалар нархи кўтарилди
  3. Маданият
    «Қўрғон сирлари» сериали актёри 10 йилга қамалиши мумкин
  4. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда сайёҳлар ва тадбиркорлар учун расмий тансоқчилик хизмати йўлга қўйилади
  5. Спорт
    «Бешиктош» ва «Хапоэл» ўртасидаги ўйин трибунадаги тартибсизлик сабаб тўхтатилди
  6. Спорт
    «Сўнгги юришни 7 сония қолганда ўйнадим!»: Синдаров Гукешга қарши 3-партия ҳақида...
  7. Саломатлик
    Лимонли сув ичишнинг организмга 4 та фойдали жиҳати
  8. Фойдали
    Пулни кўпайтириш учун нима қилиш керак? Капитал яратишнинг 3 босқичли молиявий тизими
  9. Ўзбекистон
    Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп Туркманистон ва Ҳиндистондан талабалар келмоқда
  10. Жамият
    Бола руҳияти эркалашдан ўсади: меҳр ва тантиқлик ўртасидаги чегара қандай ажратилади?