Миллий тиббиёт маркази фаолиятига рақамлаштириш тизимининг фаол татбиқ этилиши тиббиёт ходимларининг иш самарадорлиги ошиши ва беморларга қатор қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда.
Марказда даволанмоқчи бўлган бемор ушбу тиббиёт муассасасига келмасдан туриб, 24/7 режимида ишлаб турган Call марказга қўнғироқ қилиш орқали бемор керакли маълумотларни оладилар.
Шунингдек, марказда рўйхатга олиш, шифокорлар қабули, йўлланмалар бериш, ташхис қўйиш ва бошқа тиббий хизматлардан фойдаланиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган.
Телетиббиёт даволаш тизимига ҳам жорий этилган бўлиб, бу марказ ва унинг ҳудудий филиалларида муассасанинг малакали шифокорлари ва чет эллик мутахассислар билан консилиум ўтказиш имконини беради.
Эътиборлиси, марказдаги ушбу шароитлар тиббиёт туризмининг ривожланишига ҳам кенг йўл очмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур марказда минг нафардан ортиқ чет эллик фуқаролар ташрифи кузатилди. Бу рақамлар кун сайин ошиб бормоқда.
Айтиш керакки, ахборот тизимларининг самарадорлиги туфайли вақт тежалиши ҳисобига шифокорлар иш юкламаси бир неча баробарга камайтирилди ва натижада беморларни кунлик қабул ҳажми 170 дан 300 нафаргача ортди.
Электрон тизим тадбиқ этилишининг яна бир афзаллиги шундаки, қоғоз шаклидаги ҳисоботларнинг қарийб 95 фоизи рақамли шаклга ўтказилди. Молиявий ҳисоботлар, дори-дармон сарфланиши, тиббий муолажалар ўтказилишида “инсон фактори” минималлаштирилди.
Ҳаттоки, бемор учун буюрилган дори-дармон ва кўрсатмалар ҳақидаги маълумотлар ҳам автомат равишда ҳамшираларга юборилади, улар эса ўз навбатида беморга керакли муолажаларни амалга оширишади. Бу эса тиббиёт ходимларининг вақтини тежаш, бор диққатини беморнинг самарали давосига йўналтириш, техник хатоликларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.
Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди