11:32 / 05.09.2024
111

Саломатлик ва ёшликни сақлаш учун икки маҳсулотдан воз кечинг

Саломатлик ва ёшликни сақлаш учун икки маҳсулотдан воз кечинг
Фото: Kp.ru
Cаломатлик ва ёшликни сақлашда тўғри овқатланишнинг аҳамияти катта. Нейробиолог Роберт Лавнинг айтишича, бунинг учун айрим яхши кўрган таомларимиздан воз кечишимизга тўғри келади.

Картошка фри ва ҳот-доглардан имкон қадар узоқлашинг, деди мутахассис. Унинг тушунтиришича, бу таомларга туз кўп қўшилади, туз эса терининг намини қочириб, унинг эрта қаришига олиб келади.

Жуда юқори ҳароратли ёғда қовурилгани учун картошка фрида оқсиллар шакар молекулалари билан бирикиб, зарарли ҳосилалар пайдо бўлади, оқибатда диабет, юрак-қон томир ва жигар касалликлари пайдо бўлиши эҳтимоли ошади.

Ҳот-дог ва бошқа гўштли яримфабрикатлар таркиби сулфитлар ва кўплаб тўйинган ёғларга бой, улар терини эрта қаритиши, кўп касалликларни, жумладан, ичакларда саратонни келтириб чиқариши мумкин, деб огоҳлантирди мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Саломатлик ва ёшликни сақлаш учун икки маҳсулотдан воз кечинг