11:49 / 06.09.2024
53

Кардиолог юрак саломатлиги учун энг фойдали нонуштани маълум қилди

Кардиолог юрак саломатлиги учун энг фойдали нонуштани маълум қилди
Нонушта куннинг энг муҳим таомидир, шунинг учун унга алоҳида эътибор қаратиш лозим, деб ёзади Sports.кз.

Юқори сифатли нонушта сизга керакли макро ва микроэлементларни олиш имконини беради ва бу турли касалликлар хавфини камайтиради. Юрак учун фойдали нонушта танлашда бир нечта нарсаларни ҳисобга олиш керак.

Шакар миқдорининг камлиги

Рационда шакарнинг кўплиги семиришга, қондаги қанд миқдорининг ошишига ва юрак хасталиги хавфининг ошишига олиб келиши мумкин, дейди Майами юрак ва қон томир институти кардиологи Сержио Дарабант.

Қайта ишланган гўшт истеъмол қилманг

Колбаса таркибида тўйинган ёғ ва натрий мавжуд бўлиб, улар холестерин даражасини оширишга ва гипертензия ривожланишига ёрдам беради. Бунинг ўрнига ёғсиз протеин манбаларини танланг. Буларга денгиз маҳсулотлари, мол гўштининг ёғсиз бўлаклари, ёғсиз ёки ёғи кам сут маҳсулотлари, ловия, ёнғоқлар киради.

Клетчаткага бой маҳсулотлар

Мевалар, сабзавотлар, тўлиқ доналар, дуккаклилар, ёнғоқлар клетчаткага бой маҳсулотлар ҳисобланади. Ушбу озиқ-овқатлар қон босимини туширади, холестерин даражасини пасайтириб, яллиғланишни камайтиради. Улар вазнни яхшироқ назорат қилиш имконини беради, бу эса юрак саломатлигини яхшилашга ёрдам беради.

Омега-3 нинг мавжудлиги

Бу яллиғланишга қарши хусусиятларга эга ва юрак фаолиятини яхшилаши мумкин бўлган муҳим ёғлардир.

Паст натрий миқдори

Натрийни кўп истеъмол қилиш юқори қон босими ва юрак хасталиклари хавфи билан боғлиқ.

Соғлом юрак учун энг яхши мазали нонушта бу — исмалоқ ва авакадоли тост ва чала қовурилган тухум. Буни тайёрлаш учун сизга 1 бўлак кепакли ёки тўлиқ донли нон керак бўлади. Уни қовуриб, ½ авакадо пюреси, исмалоқ барглари, 1 та қовурилган тухум (ёки вегетарианлар учун тофу), бир чимдим зиғир ёки чиа уруғи қўшинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кардиолог юрак саломатлиги учун энг фойдали нонуштани маълум қилди