Фото: AP
Америкалик олимлар тунги сунъий чироқлар таъсири ва Алцгеймер касаллигининг пайдо бўлиши хавфи ўртасидаги боғлиқликни ўрганди.
Тадқиқот натижалари Frontiers in Neuroscience журналида эълон қилинди, деб хабар бермоқда The Guardian.
Тадқиқотчилар АҚШда ёруғликдан ифлосланиш бўйича 2012–2018 йилги сунъий йўлдош кузатув маълумотларини таҳлил қилди, шунингдек, Алцгеймер касаллигининг тарқалиши бўйича Medicare — миллий тиббий суғурта дастурининг статистик маълумотларини ўрганди. Олимларнинг хулосасига кўра, тунги чироқларнинг узоқ таъсири касалликнинг ривожланиши хавфини ошириши мумкин.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, кўча чироқлари ва бошқа ёруғлик манбалари йўлларда хавфсизликни яхшилашга ва жиноятчиликни камайтиришга ёрдам берса-да, улар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тадқиқотчилар тунда сунъий ёруғлик инсоннинг ички биоритмларига таъсир қилиши, уларни бузиши ва организмнинг турли касалликларга, шу жумладан, Алцгеймерга нисбатан заифлигини ошириши мумкин, деган хулосага келди.
Бу ҳолат, айниқса, 65 ёшдан кичик одамларда кузатилади. Бироқ олимлар таъкидлашича, диабет, гипертония, депрессия ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби бошқа омиллар тунги ёруғликка қараганда саломатлик учун хавфлироқ бўлиб қолмоқда.
Тадқиқотга бошқа томондан назар
Пенсилвания университети қошидаги Пенн хотира маркази олими Жейсон Карлавиш Medicare маълумотлари доим ҳам беморларнинг бутун ҳаёт тарихини тўлиқ акс эттирмаслигини айтди. Бундан ташқари, тадқиқот муаллифлари Алцгеймернинг янги ҳолатлари частотасини эмас, балки муайян вақт оралиғида тарқалиши ўрганилганини таъкидлаган.
Ўз навбатида, клиник невролог Дэвид Кнопман сунъий йўлдош маълумотларининг аниқлигига шубҳа билдирди. Унинг фикрича, бу маълумотлар табиий ёруғлик ва уйлардаги пардаларни ҳисобга олмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди