214
Юрак саломатлиги учун замонавий диагностика: Мобил ангиограф хизмати Тошкент вилоятида ўтказилди

Миллий тиббиёт маркази директори Мақсуд Саидов бошчилигида Миллий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан мобил ангиограф хизмати орқали Тошкент вилоятининг турли шаҳар ва туманларида кенг кўламли юрак-қон томир касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича самарали ишлар ўтказилмоқда.

Хусусан, бу жараёнда юрак касалликларини аниқлаш ва даволаш, КАГ (коронар ангиография), стент қўйиш ва очиқ жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

Амалиётлар қуйидаги ҳудудларда ўтказилди:

Ангрен шаҳри
• Умумий КАГ сони: 202;
• Стент қўйишга кўрсатма: 44 та;
• Қон томирларининг 50% гача зарарланиши: 47 та ҳолат;
• Очиқ операцияга (АКШ) кўрсатма: 18 та;
• Тоза КАГ (аномал ҳолат аниқланмаган): 93 та.
Олмалиқ шаҳри
• Умумий КАГ сони: 350;
• Стент қўйишга кўрсатма: 68 та;
• Қон томирларининг 50% гача зарарланиши: 78 та ҳолат;
• Очиқ операцияга (АКШ) кўрсатма: 27 та;
• Тоза КАГ: 177 та.
Олмалиқ АГМК
• Умумий КАГ сони: 375;
• Стент қўйишга кўрсатма: 75 та;
• Қон томирларининг 50% гача зарарланиши: 76 та ҳолат;
• Очиқ операцияга (АКШ) кўрсатма: 25 та;
• Тоза КАГ: 199 та.
Тошкент вилояти ўтказилган 927 та КАГ амалиёти муваффақиятли бажарилди ва қуйидаги натижалар қайд этилди:
• Стент қўйишга кўрсатма: 187 та ҳолат;
• Қон томирларининг 50% гача зарарланиши: 201 та ҳолат;
• Очиқ операцияга (АКШ) кўрсатма: 70 та ҳолат;
• Тоза КАГ (аномал ҳолат аниқланмаган): 469 та.

Таъкидлаш керакки, Миллий тиббиёт маркази малакали шифокорлари томонидан олиб борилган мобил ангиограф жараёнлари юрак-қон томир касалликларини аниқлашда энг самарали усуллардан биридир. Ушбу хизмат беморларга юқори аниқликдаги диагностика ва тезкор даволаш имкониятини тақдим этади. Мобил ангиография технологияси билан кенг миқёсдаги жарроҳлик амалиётлари беморлар соғлиғини яхшилашга катта ҳисса қўшмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар