Мавсумий касаллик: Аллергик ринитни даволаш ва унинг олдини олиш учун нималарга амал қилиш керак?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш409
Мавсумий касаллик: Аллергик ринитни даволаш ва унинг олдини олиш учун нималарга амал қилиш керак?
Куз фасли кириб келиши билан кўпчиликда турли сурункали касалликлар қўзғалади. Шулардан бири — аллергик ринит. Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг тахминан учдан бир қисми ушбу хасталикка чалинган.

Мазкур касаллик нима сабабдан келиб чиқади? Уни даволаш учун нималар қилиш керак?

Бу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг отоларингология бўйича бош мутахассиси Улуғбек Эргашев жавоб берди.

— Аллергик ринит бурун шиллиқ қаватининг яллиғланиш касаллиги бўлиб, иммунитетнинг турли аллергенларга қарши ўта кучли жавоб реакцияси натижасида юзага келади, — дейди мутахассис. — Бунда тез-тез аксириш, бурин оқиши, битиши, кўзлар қизариши ва қичиши каби белгилар кузатилади. Аллергик ринитнинг келиб чиқишида ирсий мойиллик асосий омиллардан ҳисобланади.

Бу хасталик мавсумий — баҳор ва куз фаслларида авж олиши ёки сурункали, яъни йил давомида кузатилиши мумкин. Кўпинча аллергик ринит конъюнктивит, бронхиал астма, атопик дерматит каби бошқа аллергик касалликлар билан бирга кечади.

Аллергик ринитни вазомотор ринит, ЎРВИ ва анатомик нуқсонлар туфайли келиб чиққан патологиялардан фарқлаш учун шифокор беморнинг касаллик тарихини чуқур ўрганиб, қатор текширувлардан ўтишни тайинлайди.

Жумладан, агар хасталик аломатлари маълум ўсимликларнинг гуллаш даврига мос келса, бу мавсумий аллергик ринитга ишора қилади. Бундай ҳолат ўсимликларнинг гуллаш даври билан боғлиқ бўлмаса, аломатлар доимий тус олса ва аллергенни аниқлаш қийинчилик туғдирса, бу сурункали ринитдан далолат беради.

Шунингдек, бурун шиллиқ пардаси ҳолатини ўрганиш учун отоларинголог томонидан риноскопик текширув ўтказилиши зарур. Аниқ ташхис қўйиш учун қоннинг умумий таҳлили, бемор териси ва бурун шиллиқ қаватидан намуна олинади.

Аксарият ҳолларда енгил шаклдаги аллергик ринит антигистамин препаратлар ёрдамида даволанади. Хасталик оғир шаклда кечса, комплекс терапия белгиланади.

Агар дори воситаларига қарши кўрсатмалар ёки улар самарасиз бўлса, беморга десенсибилизация, яъни аллерген экстракти дозасини босқичма-босқич ошириб тери остига юбориш буюрилиши мумкин. Бу амалиётни бронхиал астма ва юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган беморларда бажариш мумкин эмас.

Агар даволаш самара бермаса, бурунда доимий шиш ва нафас олишнинг қийинлашиши билан боғлиқ ҳолатларда отоларинголог кўрсатмасига кўра беморга жарроҳлик амалиёти — қуйи бурун бўшлиғининг вазотомияси белгиланиши мумкин.

Мавсумий аллергик ринит айнан кузда қўзғалишининг сабаби шундаки, бу вақтда ҳавода замбуруғ споралари, ўсимликлар чанги кўп миқдорда бўлади.

Одатда, бу хасталик инсоннинг кундалик ҳаётига жиддий таъсир қилмайди, аммо у оғир шаклда кечса, беморда уйқунинг бузилиши, иш қобилиятининг пасайиши каби аломатлар кузатилиши мумкин.

Касаллик профилактикаси учун энг самарали чора — аллергенлар билан алоқага киришишдан максимал даражада сақланиш.

Масалан, аллерген бўлиб уй ҳайвони юнги хизмат қилса, уни уйда сақлашдан воз кечган маъқул. Аллергик реакция ўсимликлар чанги ва замбуруғ спорларига бўлган ҳолда уйда ва иш жойида ҳаво тозалаш тизимларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Агар аллергик ринитни уй анжомлари ва жиҳозлари қўзғатса, уларни тез-тез тозалаш ва алмаштириш керак бўлади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Саломатлик
    Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш самарадорлигини оширувчи янги препарат синовдан ўтди
  10. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)