Миллий тиббиёт маркази гинекология бўлими бошлиғи, олий тоифали шифокор Малика Ризаева хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида қуйидагиларни гапириб берди.
Хотин-қизлар қандай патронаж ва скрининг текширувларидан ўтиши керак?
Хасталикни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган.
Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Хусусан, хотин-қизлар соғлигини асраш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш мақсадида улар мунтазам равишда патронаж ва скрининг текширувларидан ўтказилади.
– Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида 35–55 ёшли аёллар скрининг дастурлари билан қамраб олинади. Бунда оила шифокори томонидан 3 йилда 1 марта уларда бачадон бўйни саратони скрининги ўтказилиши кўзда тутилган, – дейди Миллий тиббиёт маркази гинекология бўлими бошлиғи, олий тоифали шифокор Малика Ризаева. – Шунингдек, ушбу тоифадаги аёлларда тор соҳа мутахассиси (гинеколог) кўриги, лаборатор ва кольпоскопия каби инструментал текширувлар олиб борилади.
45-65 ёшли аёлларда оила шифокори томонидан 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратони скрининги ўтказилади. Бунда уларда тор соҳа мутахассиси (онколог) кўриги, маммографик инструментал текширувлар амалга оширилади.
15-49 ёшли хотин-қизларда эса оила шифокори томонидан мунтазам профилактик кўриклар, ҳомиладорликка монеликни аниқлаш бўйича текширувлар йилда бир марта ўтказилади.
Уларда гинеколог ва бошқа тор соҳа мутахассислари томонидан кўрсатмага асосан кўриклар ташкил этилади. Қоннинг умумий таҳлили лаборатор шароитда текширилиши ҳам скрининг дастурлари доирасига киритилган.
Патронаж хизмати доирасида тиббий бригада дояси томонидан ҳомиладор аёлларда 2 марта – ҳомиланинг 12- ва 32-ҳафталикларида текширув амалга оширилади.
Туғуруқдан кейинги чилла давридаги аёллар эса тиббий бригада дояси томонидан туғуруқхонадан уйга келганда 3 кун ичида, унинг 15- ва 30-кунида — жами 3 марта тиббик кўрикдан ўтказилади.
Миллий тиббиёт маркази
Ахборот хизмати
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ахборот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди