Кузда кўз касалликлари авж олиши сабаби тушунтирилди

Саломатлик2 дақиқа ўқиш438
Кузда кўз касалликлари авж олиши сабаби тушунтирилди
Куз келиб, ҳаво ҳарорати пасайгач, иммунитет сустлашиб, шамоллашга мойиллик ортади. Қолаверса, бу пайтда кўз билан боғлиқ турли мавсумий касалликлар авж олади.

Кўз касалликларидан сақланиш учун нима қилиш керак? Миллий тиббиёт маркази Кўз микрохирургияси бўлими мудири, офталмохирург Миркамол Ҳикматов бу борада тавсияларни берди.
Кузда кўз касалликлари авж олиши сабаби тушунтирилди
— Кузда ҳароратнинг ўзгариши, шамоллар ва ҳаво намлигининг пасайиши кўз билан боғлиқ турли касалликлар хавфини оширади. Шунингдек, бу даврда ўсимликлар ва дарахтларнинг чанг чиқариши энг юқори даражада бўлади. Оқибатда одамлар орасида аллергик реакциялар, хусусан, вирусли конъюнктивит ва мавсумга хос бошқа кўз муаммолари кўп учрайди. Улардан бири аллергик конъюнктивитдир, деди мутахассис.

Қайд қилинишича, ушбу касалликнинг асосий сабаби ҳашаротлар, ўсимлик чанглари ва бошқа аллергия чақирувчи омиллардир. Хасталик қўзғаганда беморда кўзнинг қизариши, ёшланиши ва қичишиш кузатилиб, унда ёт нарса бордек туюлади.

Хасталикдан ҳимояланиш учун кўзойнак тақиш, хонадаги ҳаво филтрларидан фойдаланиш, аллергияга қарши дори воситаларини шифокор маслаҳати билан қабул қилиш лозим.

Бундан ташқари, ушбу фаслда кўп учрайдиган яна бир касаллик қуруқ кўз синдроми бўлиб, унга ҳаво совуши ва шамоллар кучайиши сабаб бўлади. Қолаверса, ҳаво намлигининг камайиши ҳам кўзнинг қуруқлигига таъсир қилади.

Хасталик пайти беморда кўз қичишиши ва қуриши, унда ёт нарса бордай ҳис қилиш, ёруғликка сезгирлик ҳамда кўришнинг вақти-вақти билан хиралашиши кузатилади. Қуруқ кўз синдромидан сақланиш учун шифокор тавсияси асосида махсус ёш томчиларидан фойдаланиш, компютер ёки смартфон билан узоқ вақт ишлаганда ҳар 20 дақиқада танаффус қилиш, намлагичлар орқали хонада ҳаво намлигини таъминлаш керак.

Шифокорнинг таъкидлашича, куз фасли вирусли инфекциялар учун ҳам қулай давр ҳисобланади. Шу боис бу пайтда кўпчилик инсонларда яна бир кўз касаллиги — вирусли конъюнктивит қўзғайди. Ушбу хасталик вируслар орқали юқади ва жуда тез тарқалиши мумкин. У кўз қизариши, қичишиш, бош оғриғи ва томоқ оғриғи каби умумий вирусли касалликлар билан бирга намоён бўлади. Касалликнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш — қўлларни тез-тез ювиш, кўзга тегмаслик, агар вирусли инфекция белгилари сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Ўзбекистон
    MyGov орқали уйнинг қурилиш ҳужжатларини кўриш имкони яратилди
  2. Иқтисодиёт
    26 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  3. Фойдали
    Нега эркакларда тепа соч тўкилиб, каллик кўпроқ учрайди? Асосий сабаблар
  4. Спорт
    UFC 2027 йилда Тошкентда турнир ўтказиши мумкин
  5. Спорт
    Пеп Гвардиола Месси ва Роналду қарама-қаршилиги ҳақида гапирди
  6. Спорт
    «Мен ким бўлибманки, бунинг аксини даъво қилсам?» — Бруну Фернандеш
  7. Спорт
    UFC чемпиони Ислом Махачев навбатдаги жанги ва эҳтимолий рақиблари ҳақида гапирди
  8. Иқтисодиёт
    Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш 30 ноябрда якунланади: тадбиркорлар учун эслатма
  9. Саломатлик
    Ҳар куни кулиб юриш саломатликка қандай таъсир қилади? Кулгининг 6 та фойдали жиҳати
  10. Спорт
    «Наполи» билан дурангдан сўнг Ҳоланд норозилигини билдирди