
Пекин тиббиёт коллежи шифохонаси олимлари қанд касалига чалинган кексаларда саркопения — скелет мушаклари қуриши хавфи юқорилигини аниқлашди, бу ногиронликкача олиб келиши мумкин.
Тадқиқотда қатнашган иккинчи тоифали қандли диабетга чалинган 244 нафар кекса беморнинг саломатлигидаги ўзгаришлар 5,6 йил давомида кузатиб борилди.
Тадқиқотдан сўнг қатнашчиларнинг 25,4 фоизида саркопения аниқланган. Саркопенияга учрамаганларга нисбатан, бундай беморларда оғир ногиронликка йўлиқиш хавфи 4,7 баравар, даволаниш учун шифохонага қайтиш эҳтимоли 1,7 баравар, ҳар қандай сабабдан ўлим хавфи 2,3 карра юқори бўлган. Саркопенияга учраган диабетиклар иштаҳа йўқолиши ва сийдикни тута олмаслик каби асоратларга ҳам кўпроқ учраган.
Доктор Лин Канг (тадқиқот раҳбари) саркопенияни эрта аниқлаш ва даволаш қандли диабетли кексаларни азоблар ва эрта ўлимдан қутқариши мумкинлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар