21:02 / 22.10.2024
40

Кўз остидаги қора доғлар организмдаги қайси витамин етишмовчилигидан дарак беради?

Кўз остидаги қора доғлар организмдаги қайси витамин етишмовчилигидан дарак беради?
Фото: iStock
Кўз остида қора доғларнинг ҳосил бўлиши фақат уйқусизлик, нотўғри танланган крем ва ёш билан боғлиқ эмас. Қора доғлар пайдо бўлиши организмга маълум модда етишмаганидан дарак бериши мумкин. Кўз соҳаси терисининг қалинлиги тахминан 0,5 миллиметрга тенг бўлганлиги сабабли у жуда нозик ва таъсирчан бўлади. Қуйида қандай витаминлар етишмаслиги кўзлар остида қорайиш пайдо бўлишига олиб келишини кўриб чиқамиз.

Темир танқислиги

Гемоглобин яхши шаклланиши учун темир моддаси зарур. Унинг етишмовчилиги мазкур қонда оқсил миқдори камайишига олиб келади. Натижада томирлар тўқ кўк рангга эга бўлиб, биринчи навбатда, бу анемик кўкариш кўзлар яқинидаги нозик тери остида сезилади.

Гўшт маҳсулотлари, дуккаклилар ва гречка темир захираларини тўлдиришга ёрдам беради.

К витамини танқислиги

К витамини қон ивиш жараёнида муҳим рол ўйнайди. Унинг етишмовчилиги туфайли майда тери ости томирлари нозик бўлиб қолади, бу эса кўзлар остида кўкаришлар пайдо бўлишига олиб келади.

К витамини манбаларига яшил баргли сабзавотлар, брокколи ва гулкарам киради.

C витамини танқислиги

Аскорбин кислотаси қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди ва коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. C витаминини етарли даражада истеъмол қилмаслик капиллярларнинг узилишига ва кўзлар остида қора доғ пайдо бўлишига олиб келади.

Цитрус мевалари, киви ва булғор қалампири C витаминининг манбаи ҳисобланади.

B12 витамини танқислиги

B12 витаминининг етишмаслиги қон ҳужайралари пайдо бўлиш жараёни бузилишига ва микроциркуляциянинг ёмонлашишига олиб келади. Бундай ҳолатда кўз остидаги қора доғлар билан бирга умумий рангпарлик ва чарчоқ ҳам кузатилади.

B12 витамини асосан ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар — гўшт, балиқ, сут маҳсулотларида мавжуд.

Д витамини танқислиги

Д витамини етишмовчилиги тери ва қон томирларининг ҳолатига салбий таъсир қилади. Бунда тери юпқа ва шаффоф бўлиб қолади ва тери остидан қон томирлари кўринади. Д витамини манбаи қуёш нури, ёғли балиқ ва тухум сариғидир.

Синк етишмовчилиги

Синк тўқималарни тиклаш ва иммунитетни қўллаб-қувватлаш учун муҳим элементдир. Унинг етишмовчилиги тери эластиклиги камайишига ва ингичка бўлишига олиб келади. Бу эса кўз остидаги қоралик янада яққол намоён бўлишига сабаб бўлади.

Синк моддаси денгиз маҳсулотлари, қовоқ уруғлари ва ёнғоқларда кўпдир.

Магний етишмовчилиги

Магний қоннинг нормал айланиши ва асаб тизимининг ишлаши учун зарурдир. Унинг танқислиги уйқу бузилиши, чарчоқнинг кучайиши ва кўз остидаги доғларнинг шаклланиши билан намоён бўлади.

Банан, ёнғоқ ва қора шоколад каби маҳсулотлар магний танқислигини тўлдиришга ёрдам беради.

Сувсизланиш

Терига суюқлик етишмаса, у қуруқлашади ва нозиклашади. Кўз остида эса у одатда шаффоф пергаментга айланиб, остидаги капиллярларни яшира олмайди ва кўкаришлар юзага келади. Шу сабабли кун давомида етарли миқдорда тоза сув ичиш тавсия этилади.

Қон айланишининг бузилиши

Бундай бузилишлар қон ҳаракати сусайиб ёки тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. Бу биринчи навбатда кўзлар остидаги нозик соҳада ўзини намоён қилади.

Мунтазам жисмоний фаоллик, контраст душ ва юз массажи қон айланишини яхшилашга ёрдам беради.

Тўйинган ёғ кислоталарининг етишмаслиги

Омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари терининг ва қон томирларининг саломатлигини сақлаш учун зарурдир. Уларнинг танқислиги туфайли тери нозик ва заиф бўлиб қолади. Бундай турдаги ёғларни балиқ ва ёнғоқлар, махсус препаратлар орқали қабул қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кўз остидаги қора доғлар организмдаги қайси витамин етишмовчилигидан дарак беради?