00:20 / 17.11.2024
3

Грипп кимларда оғир ўтиши мумкинлиги маълум қилинди

Грипп кимларда оғир ўтиши мумкинлиги маълум қилинди
Тадқиқотларга кўра, гриппнинг енгил шакли билан оғриган беморлар организми тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Касалликнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклидан тўлиқ соғайиб, қувватга кириш учун эса 3 ой вақт зарур. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ.

Шу боис Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, юртимизда гриппни юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошдан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланган.

Ушбу гуруҳга қуйидагилар киритилган:
- ҳомиладор аёллар;
- 6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ҳамда юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;
- 60 ёшдан ошган шахслар;
- 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;
- тиббиёт ходимлари;
- “Меҳрибонлик” уйлари, қариялар ва ногиронлар учун “Саховат” интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун “Мурувват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Грипп кимларда оғир ўтиши мумкинлиги маълум қилинди