Совуқ кунлар яқинлашмоқда. Баъзида бундай кунларда уйни иситиш муаммога айланади. Аммо совқотмасликнинг ортиқча харажатларсиз, самарали усуллари ҳам бор.
Иситиш қозонини текширинг
Қозон ишлашидаги муаммолар бузилишидан анча олдин бошланади. У хонани яхши иситмайди, натижада кўпроқ электр энергияси сарфланади. Шунинг учун ҳар 12 ойда иситиш қозонини текшириш керак — бу янги қозон сотиб олишга қараганда унчалик катта харажат эмас.
Термостатни янгиланг
Термостат бу — уй ҳароратини ўлчайдиган ва маълумотларни қозон (ёки кондиционер)га узатадиган қурилма. Агар термостат эскирган бўлса, қозон ҳам керакли ҳароратни бермайди.
Мебеллар жойини алмаштиринг
Агар диванингиз батареяга тақалиб турса, у иситиш йўлини тўсиб қўяди. Шунинг учун батареялар олдини очиқ қолдиринг — улар бутун хонага иссиқлик тарқатади.
Ойналарни текширинг
Дастлаб деразаларни яхшилаб ёпинг ва ҳаво ўтказадиган жойи бор-йўқлигини текширинг. Кейин деразани қайтадан очинг ва ёпишқоқ пенопласт лентаси билан деразанинг зич бўлмаган жойларига ёпиштиринг. Қўшимча қоплама совуқ ҳаво ўтказмайди ва мавсум давомида хизмат қилади.
Паркетдаги бўшлиқларни тўлдиринг
Кўпчилик ёриқлари бўлган пол қопламасини танлайди, лекин улар совуқ ҳаво ўтказади (айниқса катта уйда). Паркетдаги бўшлиқларни тўлдириш мумкин, масалан, махсус резина қоплама билан — у тўғридан тўғри пол ёриқларига киради.
Қалин гилам
Ёриқли паркет учун яна бир вариант — гилам сотиб олиш. Гилам бутун совуқни ўзига сингдириши учун уни совуқ ўтадиган жойларга солинг.
Чордоқдаги ёриқларни яманг
Баъзи маълумотларга кўра, чордоқ (ёки таъмирланмаган юқори қават) уйдаги иссиқликнинг 1/4 қисмини олади. Шунинг учун чордоқнинг бутун периметри бўйлаб “стекловата” тўшанг.
Пардаларни алмаштиринг
Хонада иссиқликни сақлаш учун қалин пардалардан фойдаланинг. Пардалар ҳам совуқ ҳаво йўлини тўсади. Уларни кечқурун ва эрталабгача ёпиб қўйинг, эрталаб эса уйингиз қуёш ҳисобига исиши учун очинг. Бунда қорамтир рангдаги пардаларни танлаган маъқул: улар кундузи қуёш нурларини ўзига тортади, тунда эса совуқ ҳавони ўтказмайди.
Плинтусларни текширинг
Агар плинтусларингизга 7 йилдан ошган бўлса, уларни текшириш керак. Ҳаво ўтказаётган бўлса, янгисини сотиб олиш шарт эмас, эски плинтусларни тиклашга ҳаракат қилинг. Бунинг учун плинтуслар орқаси ва устидаги барча ёриқларга герметик модда суртинг.
Электр одял сотиб олинг
Электр одял оддий одял устига жойлаштирилади. Кўпгина одялларда таймерлар мавжуд: уларни фақат 20 дақиқага ёқиш мумкин, шу вақт ичида ухлаб қолишингизга ёрдам беради. Шунингдек, электр матраслар ҳам бор — улар ҳам худди шу тартибда ишлайди.
Кириш эшигини изоляция қилинг
Кириш эшигидан совуқ ҳавонинг уйдан ичкарига ўтишининг олдини олиш учун, кичик бир кириш хонаси ўрнатиш керак, унда яна бир эшик бўлади — бу эшик эса ички хонага олиб ўтади. Бунинг учун уйни қайта таъмирлаш керак бўлади, лекин бундай ҳолатда қиш ойларида уй совуқдан яхши ҳимояланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»