11:23 / 19.11.2024
116

“Диабет — ҳаёт тарзи” мавзусида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди

“Диабет — ҳаёт тарзи” мавзусида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди
?Бугун Миллий тиббиёт марказида Бутунжаҳон диабетга қарши курашиш куни муносабати билан “Диабет — ҳаёт тарзи” мавзусида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.

▶️Тадбирда тиббиёт мутахассислари, илмий тадқиқотчилар ва бошқа соҳа вакиллари иштирок этиб, диабет касаллигини олдини олиш, унинг оқибатларини енгиллаштириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича янги усуллар ва инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди.

??‍?Конференсияда асосан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, овқатланиш рационини тўғри ташкил қилиш ҳамда мунтазам жисмоний фаолликнинг диабетни назорат қилишдаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

✔️Шу билан бирга, замонавий тиббий технологиялар ва доривор воситалар орқали беморларга кўрсатилаётган ёрдамнинг самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тақдим этилди.

?Тадбир охирида қатнашчилар ўзаро фикр алмашиб, диабетга қарши курашда давлат, тиббиёт ва жамиятнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим эканлигини қайд этдилар.

✍️Миллий тиббиёт маркази
Матбуот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик