Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?

Саломатлик1 дақиқа ўқиш452
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
Бугунги кунда кўпчилик инсонлар қон босимининг кўтарилишидан азият чекадилар. Шу боис қон босимини уй шароитида меъёрда ушлаб туришга масаласи муҳимдир. Шифокорлар гипертония билан оғриган одамларда қачон ва қандай нонушта қилиш мазкур касалликка таъсир қилиши ҳақида маълумот берди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, нонушта қон босимини назорат қилишнинг самарали усули ҳисобланади. Эрталабки овқатланиш юрак саломатлигини ва қон босимини бир неча механизмлар орқали яхшилайди, деб ёзади Paradе нашри. Кардиолог Ченг Ҳан Чен сўзларига кўра, нонушта қондаги қанд миқдорини тартибга солади ва кун давомида ортиқча овқатланиб қўйишдан сақлайди. Бу қон босимини оширадиган стресс гормонлари кўпайишининг олдини олади.
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
Фото: iStock
Кардиологлар нонушта қилинадиган вақтнинг ҳам таъсири катта эканлигини тушунтирди.

“Нонушта куннинг қайси соатида қилиниши муҳим аҳамиятга эга, чунки у қон босими ва метаболизмни тартибга солишга ёрдам берадиган табиий сиркад ритмларига мос келиши лозим”, дейди кардиолог Нил Д. Шаҳ.

Шу сабабли шифокорлар уйғонганидан кейин бир-икки соат ичида нонушта қилишни тавсия қиладилар.

“Нормал қон босимини сақлаш учун ҳар бир кунни тўғри бошлаш керак. Уйғонганидан кейин икки соат ичида нонушта қилиш бутун кун қандай ўтишини белгилаб беради” дейди кардиолог Бредли Сервер.

“Танадаги метаболик жараёнлар овқатланиш вақтига таъсир қиладиган сиркад ритмлар орқали тартибга солинади. Нонушта қилиш вақтидаги ўзгаришлар кардиометаболик касалликларнинг ривожланишига таъсир этиши мумкин”, деди Ченг Ҳан Чен.

Юрак саломатлигини яхшилашга ёрдам берадиган нонушта

Кардиологларнинг маслаҳатига кўра, нонушта учун магний ва калийга бой таомлар (мева ва сабзавотлар); оқсил (тухум); фойдали ёғлар (авокадо ва ёнғоқ), ўсимлик толалари (сабзавотлар) дан иборат маҳсулотларни истеъмол қилиш яхшироқдир

Шунингдек оддий углеводлар (масалан, нонушта ёрмалари) ёки таркибида натрий моддаси кўп бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Америка касалликлари ҳамжамияти маслаҳатига кўра, қон босимини яхшилаш учун кунлик туз истеъмолини 2300 мг (идеал 1500 мг)дан ортиқ бўлмаслигини назорат қилиш зарур.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Саломатлик
    Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш самарадорлигини оширувчи янги препарат синовдан ўтди
  10. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)