
?Миллий Тиббиёт Маркази директори Мақсуд Саидов бошчилигида марказ шифокорлари томонидан юрак-қон томир касалликларини ташхислаш ва даволашда мобил ангиограф хизматидан кенг фойдаланилмоқда.
▶️Ушбу хизмат Республикамизнинг турли ҳудудларида аҳоли соғлиғини яхшилашга қаратилган самарали ташаббусдир.

Жараёнларда ташхислаш, коронар ангиография орқали юрак томирларидаги торайиш ёки тўсиқларни аниқлаш, мобил ангиограф ёрдамида жойида аниқ ташхис қўйиш имконияти, даволаш, стентлаш, хусусан, юрак артерияларига стентлар ўрнатиб, қон оқимини тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.
❗️Хусусан, Бухоро вилоятининг Пешку туманида 1500 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. 500 нафар фуқаро эса мобил ангиограф орқали текширувдан ўтдилар.

✔️Наманган вилояти, Уйчи туманида жами 547 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса, улардан 363 нафарига коронарографик текширув ўтказилган.
?Бу юрак-қон томир касалликларини аниқлаш ва даволашда самарали қадам ҳисобланади.

?Ҳозирда мобил ангиограф Бухоро вилояти Қоракўл тумани ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида юрак-қон томир касалликларини ташхислаш ва даволаш мақсадида фаолият кўрсатмоқда.

✅Бу хизмат аҳолига тиббий ёрдамни янада қулай ва тезкор етказишга имкон бермоқда.
Мобил ангиографнинг аҳолига тақдим этадиган асосий қулайликлари:
? Ҳудудий яқинлик
Туман ва шаҳар даражасида хизмат кўрсатиб, беморларга вилоят ёки республика марказларига бориш заруриятини йўқ қилади. Бу, айниқса, узоқ ҳудудларда яшовчи аҳоли учун қулай.
?Тезкор ташхислаш
Юрак-қон томир касалликларини жойида аниқлаш имконияти мавжуд. Бу эса касалликнинг эрта босқичида аниқланишига ёрдам беради ва кечикишларнинг олдини олади.
?Кўп функционаллик
Фақат ташхислаш эмас, балки жойида стент қўйиш, ангиопластика ва зарурат бўлса, шошилинч даволаш ишлари ҳам амалга оширилади.
? Вақтни тежаш
Касалхонага бориш, рўйхатдан ўтиш ва кутиш вақтларини қисқартиради. Текширувлар ва дастлабки даволаш ишлари бир жойда амалга оширилади.
?Мураккаб жараёнларни оддийлаштириш
Марказий клиникада қилиниши керак бўлган мураккаб текширувларни ўша ҳудуднинг ўзида амалга оширади, бу эса жараённи бемор учун осонлаштиради.
?Ходимларнинг малакаси
Мобил ангиограф хизматларини Миллий Тиббиёт Марказининг юқори даражада малакали шифокорлари олиб боради.
?Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Марказий Осиёда ягона бўлган мобил ангиограф бугунги кунга қадар Республиканинг 10 дан ортиқ туман ва шаҳарларида бўлиб, 5 минг нафардан кўп фуқаролар коронар ангиография текширувларидан ўтказилган.
?Ушбу лойиҳа тиббий хизматни аҳоли учун қулайроқ ва кенгроқ доирада ташкил этишда муҳим рол ўйнамоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар