17:33 / 11.12.2024
283

Ўзбекистонда 4 буйрак билан яшаётган бемор соғлом ҳаёт кечирмоқда

Ўзбекистонда 4 буйрак билан яшаётган бемор соғлом ҳаёт кечирмоқда
Миллий Тиббиёт Марказида 4 йил аввал чет элда буйрак кўчириб ўтказилган, аммо кейинчалик буйрак етишмовчилиги билан мурожаат қилган беморга такрорий буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди.

Бемор илгари трансплантация қилинган буйракнинг фунционал етишмовчилиги сабабли марказга мурожаат қилган. Марказнинг юқори малакали трансплантологлари томонидан янги буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли ўтиб, беморнинг қайта ҳаётга қайтди.

Ҳозирда беморнинг соғлиғи барқарор бўлиб, у марказнинг тиббий назоратида. Ушбу амалиёт Миллий Тиббиёт Марказининг мураккаб операцияларни ўтказишдаги юқори тажрибаси ва малакасидан далолат беради.

Миллий тиббиёт маркази
Матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик