Миниинвазив аорта-коронар шунтлаш: замонавий ёндашув ва афзалликлар

Миниинвазив аорта-коронар шунтлаш: замонавий ёндашув ва афзалликлар
Миллий тиббиёт маркази кардиохирурглари Нижнй Новгород шаҳридаги Юрак-қон томир жарроҳлиги маркази мутахассислари билан биргаликда Миниинвазив аорта-коронар шунтлаш (MICS CABG) амалиётини муваффақиятли амалга оширди.
Миниинвазив аорта-коронар шунтлаш: замонавий ёндашув ва афзалликлар
❗️Ушбу усулнинг асосий афзалликлари:

✔️Минимал жарроҳлик кесмалари: Кўкрак қафасини тўлиқ очмасдан, кичик кесмалар орқали амалга оширилади.

✔️Тез тикланиш: Беморларда операциядан кейинги тикланиш муддати анъанавий усулларга қараганда қисқароқ.

✔️Камроқ оғриқ ва асоратлар хавфи: Амалиёт бемор организмига камроқ таъсир кўрсатади, бу эса инфекция ва бошқа асоратлар хавфини камайтиради.

✔️Эстетик натижа: Катта кесма изларининг йўқлиги беморлар учун қулайлик яратади.
Миниинвазив аорта-коронар шунтлаш: замонавий ёндашув ва афзалликлар
▶️Бу ёндашув замонавий тиббиёт технологияларининг миллий амалиётда муваффақиятли қўлланилаётганининг ёрқин намунаси бўлиб, юрак-қон томир касалликларини даволашда янги имкониятлар яратади.

Миллий тиббиёт маркази
Матбуот хизмати.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар