Болалар миллий тиббиёт марказида россиялик мутахассислар иштирокида илк бор жигар трансплантацияси амалга оширилди, дея хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Болалар миллий тиббиёт марказида илк бор 15 ёшли беморда ана шундай амалиёт муваффақиятли бажарилди.
Жигар трансплантацияси — ўта ноёб операция. Айниқса, уни болаларда ўтказиш жуда мураккаб ҳисобланади.
“Ушбу юқори технологик амалиёт марказ жарроҳ ва трансплантологлари ҳамда Москвадаги Aкадемик В.И.Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий органлар маркази етакчи мутахассислари ҳамкорлигида бажарилди”, — дейилади хабарда.
Натижада сурункали жигар етишмовчилиги ҳамда аутоиммун гепатит ташхиси қўйилган 15 ёшли Умиджон Миркамолов дарддан фориғ бўлди. Унга отаси Камолиддин Исроилов донорлик қилди, бошқача айтганда, ота ўз ўғлига иккинчи умр бағишлади.
Ҳозир беморнинг аҳволи яхши. Шифокорлар назорати остида зарур тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон, Россиялик, Шифокорлар, Ноёб операция, Жигар трансплантацияси “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди