21:09 / 04.01.2025
162

Тадқиқот: кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин

Тадқиқот: кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин
Фото: Getty Images
Neurology илмий журналида эълон қилинган тадқиқот Nordic Health Research номли бошқа йирик лойиҳа маълумотларига асосланган. Унда жиддий касалликлари йўқ 32 минг киши қатнашган бўлиб, уларнинг ўртача ёши 62 ни ташкил этган.

Олимлар олти йил давомида тадқиқот иштирокчиларини кузатиб, уларнинг уйқу тартиби ва касаллик тарихи ҳақида маълумот тўплади. Натижалар кунига тўққиз соатдан ортиқ ухлайдиган (иштирокчиларнинг 24 фоизи) ёки кундузи 90 дақиқадан кўпроқ дам оладиган (иштирокчиларнинг 8 фоизи) одамларда инсулт хавфи етти-саккиз соат ухлайдиган одамларга нисбатан 85 фоиз юқори эканини кўрсатди.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари кўп ухлаш қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Тунги уйқу давомийлиги тавсия этилган меъёрдан ошган иштирокчиларда инсулт хавфи 23 фоизга ортган. Узоқ муддатли кундузги уйқу ҳам хавфли бўлиб чиқди: тадқиқотда бир ярим соатдан ортиқ дам олиш қон-томир касалликлари эҳтимолини 25 фоизга оширган.

Аввалроқ Лафборо университети олимлари аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши кераклигини аниқлаганди. Қайд этилишича, аёллар бир вақтда бир нечта вазифани бажаргани учун уларнинг мияси эркакларникидан тезроқ ишлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тадқиқот: кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин