Миллий тиббиёт марказида ноёб реконструктив жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Марказнинг малакали ортопед жарроҳлари томонидан қилинган амалиёт давомида чап кичик болдир суяги (фибула) қон томирлари билан бирга чап тирсак суягидаги дефектни тўлдириш учун кўчириб ўтказилди. Бу амалиёт Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётганлиги билан аҳамиятлидир.
Бемор Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлиб, унга мутахассислар томонидан қуйидаги жарроҳлик ишлари бажарилди:
Фибула суягини кўчириш: Кичик болдир суяги қон томирлари билан бирга эҳтиёткорлик билан олиниб, ҳаётчанлиги сақлаб қолинди.
Тирсак суягига бириктириш: Фибула суяги тирсак суяги дефекти ҳудудига ўрнатилиб, пластиналар ва винтлар ёрдамида остеосинтез қилинди.
Қон айланишини тиклаш: Микрохирургик техника ёрдамида тирсак артериясига анастомоз ўрнатилди ва қон айланиши тикланди.
Пай ва мушакларни тиклаш: Беморнинг тирсакнинг нормал функциясини тиклаш учун букувчи пайлар тенонизацияси бажарилди.
Бу турдаги ноёб амалиёт тиббий технологияларнинг юқори даражаси ва Миллий тиббиёт марказидаги жарроҳларнинг тажрибаси натижасида муваффақиятли якунланди. Операциядан сўнг беморнинг соғлиги барқарор, реабилитация жараёни бошланган. Ушбу муваффақият Ўзбекистонда юқори технологик жарроҳлик ривожланаётганидан далолатдир.
Миллий тиббиёт маркази тиббиёт соҳасида юксак даражадаги хизмат кўрсатишда етакчи марказлардан бири сифатида яна бир бор ўз ўрнини исботлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Япониялик олимлар умрни узайтирувчи мевани аниқлашди
Юрак хуружининг олдини олиш учун бир умрга татигулик маслаҳатлар
Тадқиқот: кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин
Зарарли овқатлар ва ортиқча истеъмолга бўлган мойиллик мияда қандай шаклланади?
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Ўзбекистонда россиялик шифокорлар иштирокида ноёб операция ўтказилди