Ортиқча вазнли одамларда ширинлик ейишга мойиллик нега кўпроқ?

Саломатлик1 дақиқа ўқиш432
Ортиқча вазнли одамларда ширинлик ейишга мойиллик нега кўпроқ?
Стоун Брук университети олимлари нима учун баъзи одамлар ширинликсиз тура олмаслиги ва шакар таъмини бошқаларга қараганда камроқ ҳис қилишини аниқлади, деб ёзмоқда Дарё.
Ортиқча вазнли одамларда ширинлик ейишга мойиллик нега кўпроқ?
Фото: Дзен
Тадқиқот натижаларига кўра, бунга нейростероидлар сабабчидир.

Нейростероидлар — бу марказий асаб тизимига бевосита таъсир қилувчи ва нерв ҳужайраларининг функцияларини бошқаришда қатнашувчи стероид моддалар гуруҳидир. Улар стресс даражасини ва кайфиятни тартибга солувчи ҳисобланади.

Танадаги бундай бирикмаларнинг ошиб кетиши ширин таъмга нисбатан сезгирликни камайтириши мумкин. Натижада инсонлар ўзлари сезмаган ҳолда меъёридна ортиқ ширин маҳсулотлар истеъмол қилиши мумкин. Мазкур тадқиқот лабораторияда сичқонлар устида ўтказилди, чунки уларнинг таъм рецепторлари инсонларникига ўхшашдир.

Олимлар аллопрегнанолон нейростероидини устида кўпроқ илмий изланиш олиб борди, чунки айнан ушбу модданинг организмдаги даражаси ортиқча вазнли шахсларда кўпроқ кузатилади.

Натижада олимлар томонидан аллопрегнанолон миядаги сигналларни узатиш учун масъул бўлган ГАБА рецепторлари (гамма-аминомой кислотаси)га таъсир қилиши аниқланди.

ГАБА — асаб тизимидаги асосий тормозловчи нейромедиатор ҳисобланади.
Ортиқча вазнли одамларда ширинлик ейишга мойиллик нега кўпроқ?
Фото: Дзен
Ҳайвонларга аллопрегнанолонни инексия ёрдамида киритиш орқали уларнинг ширин таъмни фарқлаш қобилияти пасайиши кузатилди. Яъни, ГАБА рецепторларининг таъсирини блокировка қилинганда, сичқонлар ширин ва оддий сув ўртасидаги фарқни ҳис қилишни тўхтатган.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, таъм сезувчанлигининг пасайиши ГАБА рецепторлари фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар танадаги нейростероидлар даражаси ошса, таъм билиш ҳисси заифлашади, бу эса таомдан завқланишнинг етишмаслигини қоплаш учун одамларнинг кўпроқ шакар истеъмол қилишига олиб келади. Вақт ўтиши билан бу овқатланиш тартибининг бузилишига ва вазн ортишига олиб келади.

Бундан ташқари, таъм сезувчанлигига нафақат нейростероидлар, балки спиртли ичимликлар ва баъзи тинчлантирувчи препаратларни узоқ муддат давомида қабул қилиш ҳам таъсир қилади. Улар ГАБА рецепторлари фаоллигини пасайтиради ва таъм сигналларини идрок этиш қобилияти бузилади.

Ушбу тадқиқот нима учун ортиқча вазнли одамларнинг ширинликларга бўлган иштиёқи баланд эканлигини тушунтириб беради. Шунингдек, бу маълумот семизликка қарши курашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш учун асос бўла олади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?