
Юқори қон босими – бу кўпчиликни безовта қиладиган муаммо. Гипертония касаллигида кўплаб маҳсулотлардан воз кечишга тўғри келади. Аммо қайси маҳсулотлар, аксинча, рационга киритилиши керак?
Таниқли терапевт Сурайя Кукадия, ижтимоий тармоқларда Доктор Судж номи билан машҳур бўлган шифокорнинг таъкидлашича, юқори қон босими – бу жиддий касаллик бўлиб, инсульт, инфаркт, қон томир ва буйрак хасталикларининг асосий сабаби ҳисобланади.
Туз, кофеин, шакар ва бошқа бир қатор маҳсулотлар гипертониядан азият чекадиганлар учун тавсия этилмайди. Аммо қайси маҳсулот қон босимини пасайтиришга ёрдам беради?
Доктор Судж SurreyLive нашрига берган интервьюсида биринчи ўринда лавлаги бўлиши кераклигини таъкидлади.
Лавлаги – қон босими учун табиий дори
Лавлаги таркибида нитратлар мавжуд бўлиб, улар инсон организми учун хавфсиз ва ҳатто жуда фойдали ҳисобланади.
- Нитратлар қон босимини пасайтиради (ҳам систолик, ҳам диастолик).
- Гипертония ривожланишини олдини олади.
- Юрак ва қон томирларини мустаҳкамлайди.
Шунингдек, лавлагида:
- Клетчатка,
- С витамини,
- В8 витамини,
- Калий ва темир
мавжуд бўлиб, бу моддалар организмнинг юрак-қон томир, ҳазм қилиш ва асаб тизимлари учун жуда фойдали ҳисобланади.
Лавлаги калорияси кам, лекин организмга керакли витаминлар ва яллиғланишга қарши таъсир этувчи моддалар билан бойитилган.
Лавлаги таъмини ёқтирмайсизми?
Агар лавлаги таъми сизга ёқмаса, уни олма билан аралаштириш ёки қант қўшилмаган мева шарбати билан аралаштириб ичиш мумкин.
Шунингдек, лавлагини қайнатиб, пишириб ёки салат тарзида истеъмол қилиш ҳам мумкин.
Шифокорлар лавлаги гипертония хавфини камайтириш ва юрак саломатлигини сақлаш учун энг яхши табиий маҳсулотлардан бири эканини таъкидлашмоқда. Шунинг учун кунлик рационингизга лавлагини қўшишни унутманг!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар