17:12 / 21.03.2025
142

Организмда магний танқислигини қандай аниқлаш мумкин?

Организмда магний танқислигини қандай аниқлаш мумкин?
Организмимизда магнийнинг роли беқиёсдир. Бу элемент стрессга чидамлиликни ошириш, метаболизмни яхшилаш, қондаги глюкоза миқдорини барқарорлаштиришда ҳамда суяклар, тери ва ички органларнинг соғлом бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Аммо кўпчилик магний танқислиги ҳақида бехабар бўлиб, ўз саломатлигини хавф остига қўяди.

Организмда магний етишмаслигини уй шароитида қандай аниқлаш мумкин? Бунинг учун шифокор ҳузурига бориш ёки лабораторияда қон таҳлили ўтказиш шарт эмас. Оддий бир тест орқали ўзингизни текшириб кўришингиз мумкин.

Бунинг учун ётоқда ётган ҳолда максимал даражада қўл ва оёқларни чўзиб, таранглаштириш лозим. Агар шундай пайтда оёқ мушакларингиз тортишиб қолса, бу магний танқислиги борлигидан дарак беради. Шунингдек, кўзнинг “учиши”, қовоқ ёки ёноқларда кузатиладиган буришишлар ҳам магний етишмаслигининг белгиларидан бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, доимий равишда ширинликларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ҳам организмда магнийнинг камлигига далолат қилади. Агар сиз ушбу белгилларни ўзингизда кузатсангиз, бу ҳолатга жиддий эътибор қаратишингиз керак.

Албатта, уй шароитидаги бу белгилар магний етишмаслигини аниқлашнинг дастлабки босқичидир. Муаммони тўлиқ аниқлаш учун тиббий муассасада қон таҳлили ўтказиш тавсия этилади.

Магний танқислигини бартараф қилиш учун, аввало, овқатланиш рационингизга магнийга бой бўлган маҳсулотларни киритиш ёки шифокор тавсиясига кўра махсус магний препаратларини қабул қилиш лозим. Шу орқали организмининг нормал ишлашига кўмаклашиб, саломатлигингизни яхшилашингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик