date
views 132

Газли ичимлик ичасизми? Эҳтиёт бўлинг – кайфиятингизга салбий таъсир қилар экан!

Газли ичимлик ичасизми? Эҳтиёт бўлинг – кайфиятингизга салбий таъсир қилар экан!
Дўконда ҳар хил ранг-баранг ичимликлар қизиқтирса, билинг: улар фақат чанқоғингизни босмайди, кайфиятингизга ҳам “ҳужум” қилади. Хитойнинг Венчжоу тиббиёт университети олимлари ширин ичимликлар билан депрессия хавфи ўртасидаги боғлиқликни очди.

Илмий хулоса: ширинлик — доим ҳам ширин оқибат бермайди
188 минг нафар инсон, 11 йиллик кузатув ва аниқ натижа. Олимлар 37 ёшдан 73 ёшгача бўлган кўнгиллилар орасида ичимлик танлови ва руҳий ҳолатлар ўртасидаги боғлиқликни ўргандилар. Қизиғи шундаки:
  • Шакарли газли ичимликлар ва сунъий ширинлаштирилган напиткалар истеъмоли депрессия хавфини мос равишда 14% ва 23% га оширган;
  • Янги мева шарбатлари ва қаҳва истеъмоли эса бу хавфни 19% ва 12% га камайтирган.

Бу натижалар асосан 60 ёшгача бўлганлар учун аҳамиятли. Кекса ёшдаги одамларда эса ширин ичимликлар ва руҳий ҳолат ўртасида аниқ боғлиқлик топилмаган. Аммо қаҳва ва табиий шарбатлар кексаларга ҳам фойда келтирган.

Ичимликни алмаштирсангиз, кайфиятингиз ҳам ўзгаради!
Тадқиқотда яна бир қизиқ жиҳат аниқланди: газли ичимлик ўрнига табиий шарбат истеъмол қилиш орқали депрессия хавфини 16% га камайтириш мумкин экан. Бу эса фақат танангиз учун эмас, балки руҳингиз учун ҳам муҳим танлов!

Олимлар огоҳлантиради
Тадқиқот муаллифлари бу хулосалар “ичимлик касаллик келтиради” деган маънони бермаслигини, аммо овқатланишдаги кичик ўзгаришлар ҳам руҳий саломатликка таъсир қилиши мумкинлигини урғулайди.

Zamin.uz фикри:
Соғлом овқатланиш ҳақида гап кетганда, биз одатда вазн ёки қанд миқдори ҳақида ўйлаймиз. Аммо бу тадқиқот шунчаки “қанча калория?” деган саволдан кўра, “қайси кайфият?” деган савол ҳам муҳим эканини кўрсатади.

Ичимлик танлашда шошилманг. Газли ёки ширин эмас — табиий ва руҳиятга фойда берадиганини танланг.

Сиз қайси ичимликни яхши кўрасиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик