
Замонавий парҳезлар ва шубҳали оздирувчи препаратлар ўрнига, тингланаётган мусиқа танадаги метаболизмга таъсир қилиши мумкин — Япониялик олимлар айнан шундай илмий хулосага келишди.
Киото университети олимлари қаторида тадқиқот олиб борган доктор Масаҳиро Кумета овоз — бу шунчаки шовқин эмас, балки ҳаво, сув ва ҳатто инсон тўқималаридан ўтадиган тебраниш эканини таъкидлади. Ушбу табиий ресурс тиббиётда янги имкониятлар эшигини очиши мумкин.
Қандай тадқиқот ўтказилди?
Кумета жамоаси турли частотадаги овоз тўлқинларини мушак ҳужайраларига таъсир эттириш орқали 42 та геннинг фаолияти ўзгарганини қайд этди. Улар орасида ёғ ҳужайраларининг шаклланиш жараёни учун жавобгар бўлган генлар ҳам бор. Таъсир натижасида ҳужайралар ёғ тўпламасликка мойил бўлди.
Ажабланарлиси, кунлик икки соат овоз таъсири ҳам натижа берди. Ҳатто етук ҳужайраларда ҳам ёғ миқдори тахминан 15 фоизга камайган.
Нима учун бу муҳим?
Бугунги кунда “акустик терапия” сурункали оғриқ, яллиғланиш ва ҳатто шикастланган тўқималарни қайта тиклашда қўлланила бошлаган. Янги тадқиқотлар эса метаболизмни тартибга солиш ва озиш жараёнида ҳам товуш тўлқинларидан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатмоқда.
Стенфорд университетидаги алоҳида жамоа эса овоз орқали юрак ҳужайраларини қайта тиклаш устида иш олиб бормоқда. Бу эса, акустика тиббиётнинг янги йўналишларидан бирига айланиши мумкинлигини тасдиқлайди.
Келгуси мақсадлар
Кумета ва унинг гуруҳи эндиликда товуш тўлқинларини аниқ турдаги ҳужайраларга мослаштириш имкониятини ўрганмоқда. Бу эса аниқ йўналтирилган, таъсири кучли ва хавфсиз терапия усулларини ишлаб чиқишга хизмат қилиши мумкин.
Zamin.uz таҳририятидан:
Озиш ва соғлом турмуш тарзи сари қадам босар эканмиз, эҳтимол бугундан севимли мусиқангизни наушник орқали тинглаш нафақат кайфият, балки метаболизм учун ҳам фойдали эканини унутманг. Сиз ушбу “овоз терапияси”ни синаб кўрган бўлармидингиз?
Овоз ТерапиясиМетаболизм ТаъсириЯпония ОлимлариТадқиқот НатижалариСоғлом ТурмушАкустик ТерапияГен ФаолиятиОвоз ТўлқинлариҲужайра Тиклаш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар