date
views 247

Қандай нонушта қилиш орқали ортиқча ёғлардан халос бўлиш мумкин?

Қандай нонушта қилиш орқали ортиқча ёғлардан халос бўлиш мумкин?
Олиб борилган илмий изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, кунни тўғри ва вақтида нонушта билан бошлайдиган инсонларда бел соҳасида ёғ тўпланиши кам бўлади ва уларда ортиқча вазндан халос бўлиш жараёни тезроқ кечади. Мутахассислар эрталабги овқатланишнинг самарасини максимал 80 фоизгача ошириш имконини берувчи бир нечта оддий тавсиялар билан бўлишишди.

Уйғонишдан кейин 30 дақиқа ичида нонушта қилинг

Тиббиёт фанлари доктори Метт Таннберг таъкидлаганидек, танамиз тун давомида камида саккиз соат оч ҳолатда бўлади. Агар организм эрталаб овқат билан таъминланмаса, метаболизм жараёнлари секинлашади. Бу эса калория сарфланишини тўхтатади. Шунинг учун уйғонишдан сўнг ярим соат ичида енгил ва тўйимли нонушта қилиш керак.

Кунни бир стакан сув билан бошланг

Парҳезшунос Илана Мюлштейн эрталаб бир пиёла тоза сув ичишни кундалик одатга айлантиришни тавсия қилади. Бу нафақат танани сув билан таъминлайди, балки оғирликни назорат қилишга ҳам ёрдам беради. Сабаби — кўпинча одамлар чанқоқни очлик деб қабул қилади ва керагидан ортиқ овқат ейишга мажбур бўлади. Сув бу хатони бартараф этади.

Нонуштада оқсилли маҳсулотларга ўрин беринг

Агар сизнинг эрталабги таомингиз круассан ёки ширин нон бўлса, уларни аввал оқсилли маҳсулотлар — тухум, грек йогурти, тузли бутербродлар, лосос ёки ловияли салатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу глюкоза даражасининг кескин кўтарилишининг олдини олади ва кун давомида ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради.

Углеводлардан ҳам воз кечманг, лекин оқилона

Диетолог Жули Миллер Жонс углеводларни бутунлай рад этиш мушак массаси ва умумий энергия захирасига салбий таъсир қилишини айтади. Ширин булочкалар ўрнига клетчаткага бой донли сули ёрмасини танлаш мақсадга мувофиқ. Бу организмни узоқ вақт тўқ тутади ва энергия билан таъминлайди.

Қаҳва ёки кўк чой — табиий ёғ ёқувчи

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, жисмоний машқлардан 30 дақиқа олдин истеъмол қилинган бир финжон қаҳва бутун тана бўйлаб ёғнинг оксидланишини тезлаштиради. Агар сиз қаҳва ихлосманди бўлмасангиз, кўк чойни танлашингиз мумкин. Ундаги флавоноидлар организмни машқ пайтида тетик сақлаб, қорин атрофидаги ёғларни камайтиради.

Хулоса: тўғри нонушта — соғлом ҳаётнинг калити

Тонгда организмни тўғри овқат билан таъминлаш нафақат кун давомида энергияни оширади, балки кексаликда соғлом турмуш тарзини таъминлаш имконини ҳам беради. Қаҳва, сув, оқсил ва мувозанатли углеводларни ўз ичига олган оддий нонушта ҳам соғлиғингизга катта ҳисса қўшиши мумкин.

Эрталабки қадамлар — келажакдаги соғлом ҳаётнинг пойдевори!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қандай нонушта қилиш орқали ортиқча ёғлардан халос бўлиш мумкин?