date
views 116

Бухорода икки танга ютиб юборган бола амалиёт орқали қутқарилди

Бухорода икки танга ютиб юборган бола амалиёт орқали қутқарилди
Бухоро вилоятида содир бўлган воқеа ҳар қандай ота-онани ҳушёрликка чорлайдиган ҳолат бўлди. Қоракўл туманида 2 ёшли бола назардан четда қолиб, тасодифан 1 рубллик иккита тангани ютиб юборган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, тангалар боланинг қизилўнгач қисмида тиқилиб қолган ва нафас олишга салбий таъсир кўрсата бошлаган. Вазият жуда жиддий баҳоланган ва болага тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тиббиёт ходимлари болага шошилинч равишда мураккаб, бироқ кам инвазив (яъни кесишсиз амалга ошириладиган) операция ўтказишди. Операция муваффақиятли якунланиб, бегона жисмлар боланинг организмига зарар етказмасдан чиқариб олинди.

Ҳозирги вақтда бола шифохонада, шифокорлар назоратида. Унинг аҳволи барқарор, хавотирга асос йўқ.

Шифокорлар бу каби ҳолатлар болаларга қарашда эътиборсизлик оқибатида содир бўлишини таъкидлаб, ҳар бир ота-онани фарзандлари билан доимий назоратда бўлишга чақиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кичик ёшдаги болалар атрофдаги ҳар қандай нарсани оғзига олиш орқали таҳликали вазиятларга дуч келиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бухорода икки танга ютиб юборган бола амалиёт орқали қутқарилди