date

Давлат хизматчилари учун янги тартиб: ҳар куни спорт, тарозидан ўтиш мажбурий

Давлат хизматчилари учун янги тартиб: ҳар куни спорт, тарозидан ўтиш мажбурий
1 августдан бошлаб давлат ташкилотларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, эндиликда ҳар бир давлат хизматчиси ўз тана вазни индексини (BMI) назорат қилиб бориши лозим бўлади. Бу маълумотлар махсус электрон платформа — hrm.argos.uz орқали қайд этилади.

Янги тизимга кўра, иш кунининг муайян вақтида жисмоний машқлар мажбурий тарзда ўтказилади. Давлат муассасалари ҳудудида спорт бурчаклари, фитнес майдонлари ва югуриш йўлаклари ташкил этилади. Машғулотлар давомида ходимларнинг вазни спортни тарғиб этувчи инструкторлар томонидан текширилиб, натижалар электрон базада сақланади.

Бундан ташқари, ташкилот ошхоналарида ҳам жиддий ўзгаришлар юз беради. Рационал ва тўғри овқатланишга амал қилиш мақсадида ширинликлар, мойли таомлар, майда хамирли пишириқлар ва газли ичимликлар савдосига чекловлар қўйилади. Уларнинг ўрнини сабзавот, мева ва фойдали маҳсулотлар эгаллайди.

Шунингдек, тегишли қарорга асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат хизматчилари йилига камида бир марта тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу орқали профилактик назоратни кучайтириш ва касалликларни барвақт аниқлаш мақсад қилинган.

Мазкур ислоҳот давлат хизматчилари саломатлигини яхшилаш, иш қобилиятини ошириш ва умумий ҳаёт сифатини кўтаришга қаратилган. Ҳукумат ушбу ташаббусни кейинчалик хусусий секторда ҳам босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутмоқда.

Мутасаддилар таъкидлашича, мазкур чора-тадбирлар наfaqat ходимларнинг жисмоний ҳолатини яхшилайди, балки умумий меҳнат унумдорлигини ҳам оширади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Давлат хизматчилари учун янги тартиб: ҳар куни спорт, тарозидан ўтиш мажбурий