
Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дўстона ҳамкорлик нафақат сиёсий ва иқтисодий соҳаларда, балки соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам мустаҳкамланиб бормоқда. Жорий йилнинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами сифатида, Миср ҳукумати томонидан ажратилган “Софосбувир-400 мг” дори воситаларининг тўртинчи партияси Тошкентга олиб келинди.
Маълум қилинишича, мазкур партия 32 қутидан иборат бўлиб, жами 7680 дона дори воситасини ўз ичига олади. Тиббий ёрдам Uzbekistan Airways авиакомпанияси орқали Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга етказилган.
Бу партия Ўзбекистонда гепатит С вирусини 2030 йилга қадар бартараф этишга қаратилган миллий дастур доирасида амалга оширилмоқда. Кириб келган дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институти томонидан шифога муҳтож беморларга бепул тарзда тарқатилади.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси хабарига кўра, 2023–2024 йиллар мобайнида Қоҳира ҳукумати умумий оғирлиги 12,4 тонна бўлган «Софосбувир» ва «Даклатасвир» дори воситаларидан иборат 27 партияни юртимизга тақдим этган. Ушбу ёрдамларнинг умумий қиймати 1,4 миллион АҚШ долларига тенг экани қайд этилмоқда.
Мамлакатимизда гепатит С га қарши курашда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиб, бундай ташаббуслар орқали минглаб беморларга умид эшиги очилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар