
Шўр овқатга ўрганиш саратон хавфини кучайтиради: мутахассислардан жиддий огоҳлантириш
Соғлом овқатланиш ҳар бир инсон ҳаётида муҳим ўрин тутади. Аммо афсуски, замонавий турмуш тарзи ва кундалик одатлар орқали кўплаб инсонлар ўз саломатлигига беэътибор муносабатда бўлиб, турли хасталикларга ўзи билмаган ҳолда замин тайёрламоқда. Жумладан, ортиқча тузли овқатларга мойиллик ошқозон саратон хавфини ошириши мумкин.
Бу ҳақда гастроэнтеролог, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Харитонов таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, доимий равишда шўр овқатларни истеъмол қилиш ошқозон деворларидаги ҳужайраларнинг бўлиниш суръатини кескин оширади. Бу эса ҳужайра мувозанатининг бузилишига, “ноқонуний” синишларга ва натижада саратон хавфининг ортадиган ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Қанча туз хавфсиз ҳисобланади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (JSST) тавсияларига кўра, инсон бир кунда беш граммдан ортиқ туз ва 25 граммдан ортиқ шакар истеъмол қилмаслиги лозим. Бу миқдорлар мос равишда тахминан бир чой қошиқ туз ва олти чой қошиқ шакарга тенг.
Бироқ ҳаётимизда чипслар, тайёр полуфабрикатлар, кетчуп, майонез, колбаса, консерва ва турли тез тайёрланадиган овқатлар каби туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотлар жуда кенг тарқалган. Улар эса тавсия этилган чегарадан анча ошиб кетади.
Ортиқча туз ва шакарнинг зарари фақат ошқозон билан чегараланмайди
Андрей Харитоновнинг қайд этишича, меъёрдан ортиқ туз ва шакар истеъмоли нафақат ошқозон-ичак тизими, балки юрак-қон томир тизими, буйраклар, эндокрин безлар ҳамда умумий иммунитетга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Нима қилиш керак?
- Шўр ва ширин овқатлар истеъмолини чеклаш;
- Табиий, уйда тайёрланган овқатларга устуворлик бериш;
- Овқатларни тайёрлашда кўпроқ кўкат, сабзавот ва табиий маҳсулотлардан фойдаланиш;
- Рақамларга аҳамият бериш — маҳсулот ёрлиқларидаги туз ва қанд миқдорига эътибор қаратиш.
Саломатлик таом танловидан бошланади. Овқатланиш маданиятини яхшилаш орқали кўплаб касалликларнинг олдини олиш мумкин. Тузли таомларни севиш ҳар доим ҳам безарар одат эмаслигини унутманг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар