
Минерал сув инсон саломатлиги учун муҳим манбалардан бири ҳисобланади. Унинг таркибида организм учун керакли бўлган минерал тузлар, микроэлементлар ва биологик фаол моддалар мавжуд бўлиб, бундай сув меъда-ичак фаолияти, сув баланси ва ҳатто иммун тизими учун ҳам катта аҳамиятга эга. Аммо кўпчиликни қийнаётган савол — қайси турдаги минерал сувни танлаш тўғри: газланганиними ёки газланмаганиними?
Бу ҳақда врач-терапевт Галина Аксинина ўз тавсиялари билан ўртоқлашди. Мутахассис таъкидлашича, ичимликнинг газли ёки газсизлиги унинг фойдали жиҳатларини асло ўзгартирмайди. Яъни бу иккала тур ҳам тўғри ва меъёрда фойдаланилса, саломатлик учун фойдали бўлади.
“Минерал сув шубҳасиз фойдали, аммо уни меъёрда истеъмол қилиш керак — кунига 2 марта 150 млдан ошмаслиги тавсия этилади. Шу билан бирга, ўртача минераллашган сув турлари афзал саналади,” — дейди мутахассис.
Сувнинг фойдали таъсири унинг кимёвий таркибига ҳам боғлиқ. Масалан, гидрокарбонатли минерал сув ҳазмни яхшилашга, сульфатли ва магнийли сувлар эса ичак фаолиятини тартибга солишга ёрдам беради. Кальцийли минерал сув эса суяк тўқималари учун манфаатли ҳисобланади.
Аммо муҳим жиҳат — минерал сув ҳеч қачон муолажа воситасини тўлиқ таъминламайди. У фақат ёрдамчи таркибий қисм сифатида ишлатилади. Шахсий танлов эса инсоннинг умумий соғлиги, организмидаги эҳтиёж ва тиббий тавсияларга таянади.
Шу боис, минерал сув танлашда мутахассис маслаҳатига қулоқ тутиш, маҳсулот таркибини ўқиб чиқиш ва унинг миқдорини назоратда ушлаш жуда муҳимдир.
Саломатлик – тўғри танловдан бошланади! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар