date

Энергетик ичимликлар: ёшлар учун модда алмашинувининг хавфли “қудрати”

Энергетик ичимликлар: ёшлар учун модда алмашинувининг хавфли “қудрати”
Замонавий ёшлар ҳаётида турли хил энергетик ичимликлар тобора оммалашиб бормоқда. Кўзга яққол ташланадиган идишларда сотиладиган бу ичимликлар талабалар, геймерлар, спортчилар ва тетикликка эҳтиёж сезган ҳар қандай инсон учун “зарур атрибутика”га айланди, деб хабар берди health.mail.ru. Бир қарашда, қувват манбаи каби кўринган бу маҳсулотлар ортида саломатлик учун жиддий хатарлар яширингани кўпчиликни ўйлантирмайди.

Энергетик ичимликлар таркибида кўп миқдорда кофеин, глюкоза, Л-карнитин, таурин ва B гуруҳ витаминлари мавжуд. Бу моддалар уйқу билан курашиш, диққатни ошириш ва ақлий фаолликни вақтинча кучайтириш учун ишлатилади. Бироқ шифокорлар бу таъсирни фақат қисқа муддатли ва алдамчи, деб баҳолайди. Энергетиклар қўшимча энергия бермасдан, организм захираларини тезроқ сарфлашга мажбурлайди.

Мазкур ичимликлар айниқса ўсмирлар ва ёшлар учун хавфли ҳисобланади. Чунки ўсиш давридаги организм кучли юкламаларга тайёр эмас. Кофеиннинг юқори дозалари уйқунинг бузилиши, асаб тизимида қўзғалиш ва узоқ муддатли чарчоқка олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, энергетиклар қон босимини оширади, юрак уришини тезлаштиради ва юрак ритми бузилишларига сабаб бўлади. Юрак-қон томир тизимига бўлган ортиқча босим эса инфаркт ва бошқа оғир касалликлар хавфини кучайтиради.

Шифокорлар қайд этади: энергетик ичимликларини доимий равишда ва кўп истеъмол қилиш муаммоларни янада кучайтириши, айниқса болалар ва ўсмирлар организмида жиддий бузилишларга сабаб бўлиши мумкин. Кўпгина ҳолларда бу ичимликлар организмда сурункали чарчоқ, уйқусизлик ва психоэмоционал изтиробларни келтириб чиқаради.

Муттахассислар энергетикларнинг доимий истеъмолидан қочишни, ортиқча чарчоқ ва энергия етишмаслигини табиий йўллар – соғлом уйқу, парҳез ва жисмоний фаоллик билан бартараф этишни тавсия қилади. Ҳар қандай модда сунъий тарзда энергия берса, унинг оқибати организм учун арзонга тушмаслиги аниқ.

Энергетик ичимликларнинг ёшлар ҳаётида “қудрат манбаи” сифатида оммалашиши – бу замонавий тренд эмас, балки хавфли иллюзия эканини ҳар бир инсон яхши англаб етиши керак. Соғлом ҳаёт тарзи ва тўғри дам олиш эса ҳеч қандай банкада сотилмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Энергетик ичимликлар: ёшлар учун модда алмашинувининг хавфли “қудрати”