
Ўзбекистонда яқин вақт ичида хусусий тиббиёт муассасаларига орган кўчириш амалиётини амалга ошириш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақда кеча Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида маълум қилинди.
Central Asian Medical University ректори Нурилло Мамасадиковга кўра, агар хусусий клиникалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги талаб ва стандартларига жавоб берса, уларга трансплантация ишларини амалга оширишга рухсат бериш керак. У бундай ташаббусни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари эса бу масала бўйича ҳозирда президент қарори лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилди. Унга кўра, ҳужжат яқин 2–3 ҳафта ичида тасдиқланиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Жалолиддин Асамутдиновнинг таъкидлашича, дастлабки босқичда кўз аъзоларини кўчириш — яъни трансплантация қилишга рухсат берилиши режалаштирилмоқда.
Мутахассислар ушбу қадам тиббиёт соҳасида муҳим ўзгаришларга йўл очишини ва беморлар учун янада кенг имкониятлар яратилишини таъкидламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар