
2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россияда ногт сервиси усталари (маникюр усталари)нинг ўртача ойлик иш ҳақи 50% га ошиб, 130 минг рублга етди. Бу ҳақда Pravilamag хабар берди.
Маникюр усталари – гўзаллик индустриясида энг юқори иш ҳақи ўсишини қайд этган гуруҳ.
⟶ Уларнинг ўртача даромади: 130 000 рубл (1.7 минг доллар атрофида);
⟶ Бу 2024 йилга нисбатан 50% кўп.
Бошқа гўзаллик мутахассисларининг ўртача иш ҳақи – 72 000 рубл
⟶ Ўсиш даражаси – 15%.
Барберлар (эркаклар сартарошлари)
⟶ Ўртача ойлик: 133 300 рубл;
⟶ Ўсиш: 25% дан зиёд.
Косметологлар
⟶ Ойлик: 84 700 рубл;
⟶ Ўсиш: 22%.
Визажистлар (грим усталари)
⟶ Ойлик: 81 900 рубл;
⟶ Ўсиш: 21%.
Массажчилар
⟶ Ойлик: 70 400 рубл;
⟶ Ўсиш: 19%.
Нима учун иш ҳақлари ошиб бормоқда?
«Авито Работа» вакиллари айтишича, бу трендга бир нечта омиллар таъсир қилмоқда:
-
Аҳолининг гўзаллик хизматларига бўлган эҳтиёжи ортаётгани;
-
Кадрлар етишмовчилиги – малакали мутахассислар кам;
-
Салонлар тармоқларининг кенгайиши.
Бу тенденциялар Ўзбекистондаги гўзаллик соҳаси мутахассислари учун ҳам ўрнак бўлиши мумкин. Умумий ҳисобда, Россияда гўзаллик индустрияси ҳар томонлама ривожланмоқда ва бу соҳага қизиқиш ва инвестиция ортиб бормоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!