date

Картошка-фри диабет хавфини сезиларли оширар экан

Картошка-фри диабет хавфини сезиларли оширар экан

Гарвард университети олимлари картошкани тайёрлаш усули билан 2-тоифа диабет пайдо бўлиш эҳтимоли ўртасида бевосита боғлиқликни аниқлашди. Тадқиқот 37 йил давом этган бўлиб, унинг якунида 22 мингдан ортиқ диабет ҳолати қайд этилди.

Маълум бўлишича, беморларнинг аксарияти фаст-фуд ва картошка-фрини тез-тез истеъмол қилувчилардир. Ҳафтасига беш ёки ундан кўп марта картошка-фри еган одамларда диабетга чалиниш хавфи ўртача 27 фоизга юқори бўлар экан.

Мутахассислар таъкидлашича, картошканинг ўзи зарарли эмас. Аммо юқори ҳароратда пиширилганда унда хавфли акриламид моддаси ҳосил бўлади. Ёғда қовуриш эса картошкани саломатликка хавфли транс ёғлар билан тўйдиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Картошка-фри диабет хавфини сезиларли оширар экан